UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

14 апр 11:22
Янгиликлар

Теннис

Тимофеева Руан турнири илк даврасида учрашув ўтказди

Франциянинг Руан шаҳрида теннис бўйича WTA 250 тоифасига кирувчи, мукофот жамғармаси 283,347 долларни ташкил этган турнирнинг асосий тўр баҳслари старт олди.

Гарчи мусобақанинг саралаш турнири финал учрашувида мағлубиятга учраган бўлса-да, Мария Тимофеева омадсиз мағлуб (LL) сифатида асосий тўрга йўлланма олганди. Ташкилотчилар асосий тўрдаги франциялик теннисчи Элза Жакмонинг ўрнини айнан Мария ҳисобига тўлдиришганди. 

Афсуски, Тимофеева бу имкониятдан унумли фойдалана олмади. Мамлакатимизнинг учинчи ракеткаси 1/16 финалда британиялик Кэти Бултерга қарши кортга чиқди ва деярли қаршиликсиз 2/6, 2/6 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлади.      

Таққослаш учун, Тимофеева WTA рейтингида 153, Бултер 62-ўринни эгаллаб турибди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг