UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди 0 18:23Допинг туфайли ғалабасидан айрилган ва камига четлатилган қозоғистонлик UFC жангчиси баёнот билан чиқди 0 18:02Шоҳасан Мирзаматов мухлисларга мурожаат билан чиқди (ВИДЕО) 0 17:41Отабек Умаров: "Марафонда қатнашган ва уни юқори савияда ташкил этганларга раҳмат" 0 17:20Роналдиньо: "Ямал ақл бовар қилмайдиган ишларни бажаряпти” 0 16:59Осиё чемпионати. Боксчи-йигитларимиз Марказий Осиё дербиларида ғалаба қозонишди 0 16:38Бокс бўйича Ўзбекистон чемпиони Қозоғистон терма жамоаси сафида дебют қилди 0 16:17Рустам Ассакалов Осиёда 2025 йилнинг энг яхши юнон-рум кураши мураббийи деб топилди 0 15:56ПСЖ Мартинелли учун курашга қўшилди 0 15:35Марказий жанги Двалишвили - Сехудо бўлган RAF 8 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 15:14Шаҳрам Ғиёсов - Жек Кеттерол чемпионлик жанги учун расмий постер тақдим этилди + ФОТО 0 14:53Хабиб "Атлетико" - "Барселона" ўйинига ташриф буюрди ва мадридликлардан совға олди + ФОТО 0 14:32Суперлига 6-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди. "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйинини ким бошқаради? 0 14:11Қизиқ! Дерек Чисора аниқ зарбалар сони бўйича Деонтей Уайлдерни ортда қолдирди 0 13:50VIII Тошкент халқаро марафони ўтказилмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0

05 авг 14:39
Янгиликлар

Футбол

Тимур Кападзе: "Олимпиада вақтида биз футбол эмас, бошқа ташвишлар ҳақида кўпроқ ўйлашга мажбур бўлдик"

Теглар :  Тимур Кападзе
ЎФА анжуманлар залида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда "Олимпик" лойиҳаси, Париж сари босиб ўтилган йўл, Олимпиадаги тайёргарлик ва иштирок ҳақиза сўз борди.

"Уч ярим йил олдин раҳбарият олдимизга Олимпиадага йўлланма олиш вазифани қўйди. Менимча, катта йўлни босиб ўтдик, "Олимпик" клуби тузилди, иқтидорли ёшлар билан ишладик. Уларни янада юқори даражага олиб чиқиш анча меҳнат талаб қилди. Ўша пайтда бу клубни тузиш керакми ёки йўқми деганлар ҳам бўлди. Якунда кўриб турибмизки, бу ўз самарасини берди. "Олимпик" дастлабки йилдан бошлаб нимага қодирлигини кўрсата олди ва дарҳол Суперлигага чиқдик. Аслида Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилмаган эди. 

Бу давр мобайнида 4 та катта мусобақада иштирок этдик. Ўзбекистонда ўтган U-23 Осиё Кубоги финалига қадар бордик, Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритдик, Қатардаги U-23 Осиё Кубогида финалга чиқдик ва Олимпиадага йўлланма олдик. Ниҳоят, Франциядаги Олимпиадада қатнашдик. Бизни қўллаб турган барчага – халқимизга, раҳбариятга, мухлисларга катта раҳмат айтаман. Биздан рози бўласизлар. Менимча 3,5 йиллик цикл ёмон ўтмади ва ўз якунига етди. Бу энди тарихга айланди. Нима бўлган тақдирда ҳам тарих ярата олдик, қўлдан келганича ишладик", – деди Тимур Кападзе.  

- Уч нафар ёши катта футболчининг иштироки ҳақида қандай фикрдасиз? Бу танлов тўғримиди? 

- Осиё Кубоги ва Олимпиада ораси жуда ҳам қисқа муддат бўлди. Агар Олимпиада 5 ойдан кейин бўлганида, балки бошқача иштирок этармидик. Кўплаб интервьюлар ва тадбирларга чақиришди. Буни ҳам тушунаман албатта, лекин булар бироз чалғитди. Тайёргарлик жараёнига ҳам вақт етарли бўлмади. Ёши катта футболчиларнинг имкониятларини жуда яхши биламан, сизлар ҳам биласиз. Бошида Элдор Шомуродов бор эди. Кейинроқ Остон варианти чиқди. Кейин марказга Мозговойни ўйладик, лекин Давроновнинг жароҳати боис Ҳусниддин Алиқуловни танлашга қарор қилдик. Бу футболчилар ўз клубларида ёзги танаффусга чиқишгани балки таъсир қилгандир. Гвинеяга қарши ўртоқлик ўйини ҳам 2 кун қолганида бекор бўлди ва тезкорлик билан бошқа рақиб топишга мажбур бўлдик. Кучлироқ жамоага қарши ўйнаганимизда яхшироқ бўларди. Катта ёшдаги футболчилар Испанияга қарши ўйиндан кейинги назарияда ўйинимиздаги камчиликларни тушуниб етишди ва кейинги баҳсда яхшироқ ўйнашди. Уч нафар ёши катта футболчилар бундан яхшироқ ўйнай олишармиди? Албатта ўйнай олишарди. Барча йигитларга раҳмат айтаман. Менимча, улар учун ҳам, биз учун ҳам фойдали бўлди деб ўйлайман. Олимпиададаги учала ўйинда ҳам ғалаба қозона олардик, қаердадир омад етишмади, бунга нима сабаб бўлди? Ўйлаб кўриш керак. 

- Олимпиададан олдин 5 ҳимоячи тактикасини синаб кўрганингиз ҳақида маълумотлар бор эди. Испанияга қарши баҳсда 4 ҳимоячи билан тушдик. 5 ҳимоячи схемаси ўхшамадими? 

- 5 ҳимоячи тактикасини синаб кўрмадик, буни билмадим қаердан олдингиз. Тўғри баъзида таянч ярим ҳимоячи ҳимоячиларга яқинроқ ўйнади. Лекин доим 4 ҳимоячи тактикасида ишладик.


- Биз Испаниядан кучсиз эмасдик, Испания юта олардик. Агар йигитларимиз янада чаққонроқ бўлганида.

- Олимпиадада уяладиган ўйин кўрмадик, лекин стандарт вазиятлардан нега фойдалана олмадик? Машғулотда кимлар жарима тўпини тепишини аниқлаб олганмидинглар ёки ёши катталигидан фойдаланиб, мен тепаман бўлиб кетдими? 

- Испания билан ўйинда иккита жуда қулай нуқтадан жарима зарбаси бўлди. Аммо фойдалана олмадик. Бу машғулотлар пайтида ишланган, лекин ким тепиши ўйин пайтида аниқ бўлади. Ички ҳиссиёт деган нарса бор. 

Олимпиадада шароитлар ҳақида икки оғиз гапираман: Парижга учиб бордик, иккита багаж йўқолди ва бир ҳафтадан кейин топилди. Аэропортдан автобусда бордик, йўлда адашиб қолдик, 40 дақиқа автобусда ўтирдик. Олимпия қишлоғига борсак, жамоа менежери, жамоанинг хавфсизлик бўйича мутахассисига кириш тақиқланганини айтишди. Улар меҳмонхонада яшашлари аниқ эди, аммо хатто қишлоқчага киритишмаслигини билмасдик. Машғулотлар пайтида сув топа олмадик, менежер йўқлиги учун ўзим сув қидириб югуриб юрдим. Биз Олимпия шаҳарчасида Испания ва Исроил терма жамоалари билан битта бинода эдик. Уларда кондиционерлар ишламоқда, бизда эса йўқ. Негадир барчаси Испания билан ўйиндан аввал шундай бўлди. 

Испания билан ўйиндан кейин Нант шаҳрига поездда етиб бордик. Мисрга қарши ўйиндан аввал вақтимиз жуда ҳам кам бўлди, Испанияга қарши баҳснинг таҳлили, Мисрнинг ўйин услубини ўрганиш, ўйинолди машғулот, таркибни аниқлаш ва ҳоказо. 

Олимпиада вақтида биз футбол эмас, бошқа ташвишлар ҳақида кўпроқ ўйлашга мажбур бўлдик. Миср билан ўйиндан кейин яна Нантдан Парижга қайтдик. Менимча, гуруҳимизда ҳеч бир жамоа бундай ҳолат кузатилмади, яъни бир шаҳардан бошқа шаҳарга кўчиб юрмади.


Испанияга қарши ўйиндан кейин Иброҳимҳалил билан боғланиб, мавжуд вазиятни сўрадик. "Болам касал" деди. Оила – муқаддас. Вақтлироқ айтганида, балки биз ҳам ёрдам берардик. Лекин оилангизда ташвиш бўлса, футбол ўйнай олмайсиз. 

Агар вақтни ортга қайтариш имкони бўлганида тайёргарликни бошқача ўтказардим. Сабаби фақат кўрганимиздан кейин тажриба олдик. Кейинги гал Олимпиадада йўлланма олинса, мураббийлар шу каби ҳолатларни инобатга олишади деб ўйлайман.

- Агар биринчи Доминикан билан ўйнаганимизда, Испания билан охирги турда ўйнаганимизда, балки имкониятимиз бўлармиди? 

- Албатта, 1-турда Испаниядан бошқа жамоа бўлганида ва биз ғалаба қозонганимизда 3 очко билан босим бўлмасди, сабаби кейинги 2 та баҳсда 1 очко олсак ҳам етарли бўларди. Испания ва Миср ярим финалга чиқишди, Доминикан сафида кўплаб футболчилар Европа клубларида ўйнашмоқда. Биз гуруҳда яхшироқ иштирок эта олардик.

- "Олимпик" лойиҳасидаги фаолиятингиз тугадими? Клубнинг кейинги тақдири қандай бўлади? 

- "Олимпик" клубини тарк этдим. Клуб раҳбариятига Олимпиададан кейин ярим йил дам олишимни анча олдин айтгандим. Сабаби 3,5 йил давомида умуман дам олмадим. Терма жамоа билан 4 та катта мусобақада иштирок этдик, клуб эса Суперлигада, U-21 чемпионатида, Кубокда қатнашди. Бу одамдан каттагина куч талаб қиларди. Менимча, "Олимпик" клуби йил охиригача ўз фаолиятини олиб боради. Кейинги йил нима бўлишини раҳбарият ҳал қилади. Айни пайтда "Олимпик"да ёрдамчиларим ишламоқда. Уларга омад тилайман.

- Миср билан ўйинда энг яхши ўйнаб турган Жасур Жалолиддиновни алмаштирдингиз, афсуски, ундан кейин бизда қулай имконият бўлгани йўқ... 

- У чарчаб қолди, оёқ томирлари тортишиб қолишни бошлаганди. Албатта, Жасур яхши ўйнади, аммо инсон организмини алдаб бўлмайди. Агар яна озгина ўйнаганида жароҳат олиши мумкин эди.


3,5 йил давомида яхши кунларимиз ҳам, аламали мағлубиятлар ҳам кузатилди. Барчаси халқимизнинг дуолари ёрдамида бўлди. Ҳар бир футболчига, мураббийлар штабига, шифокорлар, массажчиларга, маъмурларга раҳмат айтаман. Йиллар давомида ўсишга ҳаракат қилдик. Ҳеч бир футболчига эътирозим йўқ. Бундан яхшироқ иштирок эта олардик, лекин ўхшамади, демак, яхши тайёргарлик қила олмабмиз. Мухлисларимизга Ватан жамоасини доим қўллаб-қувватлашдан тўхтаманг дейман. Раҳмат ҳаммага, соғ-саломат бўлинглар, чарчаманглар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг