UZ

Сўнгги янгиликлар

11:29Макс Холлоуэй Ислам Махачевга қарши чемпионлик жанги учун тайёр! 0 11:01Мареска "Сити"нинг 18 йиллик рекордини янгилади 0 10:37Нурмагомедов UFC`даги икки асосий мақсадини маълум қилди 0 10:13Бугун Полина Кудерметова US Open 2026 турниридаги иштирокини бошлайди 0 09:44Расман! Рақамланган UFC 334 ва UFC 335 турнирлари тасдиқланди 0 09:18Ҳусанов "Борнмут"га қарши ўйинда неча баллга лойиқ кўрилди? 0 08:52UFC Fight Night 285 турнири жангчиларининг гонорарлари маълум - энг кўпи "Рицар"да! 0 08:28PFL турнирининг барча натижалари: "Киборг" Виейрага қарши, Рабаданов Ридерни нокаутга учратди 0 08:04Ўзбекистон — аралаш жамоавий баҳсларда Жаҳон чемпионати совриндори! 0 07:37Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"ни тор-мор этди 0 07:11Monterrey Open. "Ўзбекча финал"да бироз кутилмаган натижа қайд этилди 0 06:39Ўнта финиш қайд этилган UFC Fight Night 285 турнирининг бонуслари кимларга насиб этди? 0 20:20Монтеррейда ўзбек теннис дербисига гувоҳ бўламиз! 0 20:01АПЛ. "Манчестер Сити" мавсумни иродали ғалаба билан бошлади, Ҳусанов тўлиқ ўйнади 0 19:18Сехудо Двалишвилидан устун келди. RAF 12 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0

16 авг 18:14
Янгиликлар

Футбол

Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасида қолиши керакми? Алишер Никимбаевнинг фикри

Таниқли футбол мутасаддиси Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби қандай бўлиши кераклиги ҳақида мулоҳаза юритди.

Таниқли футбол мутасаддиси Алишер Никимбаев "Финт Тўраева" подкастида ЖЧ-2026 ва турнирга тайёргарлик даврида Ўзбекистон терма жамоаси билан кимлар ишлаши кераклиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

- Шахсан мен ўртача вариантни топишдан манфаатдорман. Бу масалага қайси нуқтаи назардан ёндашиш кераклигини тушунишимиз лозим. Биз бир йилга, фақат ЖЧ-2026 учун мураббий излаяпмизми? Ахир ярим йилдан сўнг Осиё кубоги ҳам бўлади-ку. Демак, биз терма жамоани бир кишига бир турнирга ишонаяпмизми ёки икки турнирга? Осиё Кубогидан кейин-чи?

Бу худди шахматга ўхшайди: бир юриш қилгач, кейинги ҳаракатларимизни ҳам тушунишимиз керак. Ҳозир ҳамма нарсани ташлаб, чет эллик мутахассисни таклиф қилиш, кимлигидан қатъи назар - Лёв, Билич, Капелло ёки бразилиялик Анчелоттини олиб келиш нотўғри бўларди. Биз инсонни нимага таклиф қилаётганимизни, қанча муддатга ва қандай вазифаларни ҳал қилиши кераклигини аниқ билишимиз зарур.

Ўзбекистоннинг ҳозирги терма жамоасида футболчиларнинг ярми "30+" ёш тоифасида, баъзилари тез орада шу ёшга етади. Эртами-кечми таркибни янгилаш кераклиги ҳақидаги савол туғилади. ЖЧ-2026'га, эҳтимол, кимдир жароҳатланмаса ёки ёшлардан биронтаси ёрқин натижа кўрсатмаса, Ўзбекистонни мундиалга олиб чиққан жамоа боради деб ўйлайман. Осиё Кубогига ҳам, катта эҳтимол билан, шу таркиб боради, чунки турнирлар орасидаги танаффус жуда қисқа - атиги ярим йил.

Фараз қилайлик, Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасида қолди. Шахсан мен уни қолдириш керак деб ҳисоблайман. У қолишни хоҳлайдими ёки йўқми - бу бошқа масала. У интервьюларидан бирида агар бош мураббий сифатида қолмаса, кетишини айтган эди. Мен уни тушунаман, у шундай фикрлашга ва гапириш ҳуқуқига эга. Бу мураббий сифатида маълум ютуқларга эришган одамнинг амбициясидир.

Менимча, Кападзе терма жамоада қолиши шарт. Қайси лавозимда - бу алоҳида мавзу. Аммо Кападзе қолиши керак, чунки у ёшларни ҳаммадан яхши билади ва улар билан ишлашни уддалайди. "Олимпик" ташкил этилганидан то Олимпиадагача бўлган 3-4 йил ичида клубдан 150 га яқин ўйинчи ўтди. Кимдир озгина ўйнади, кимдир фақат синовдан ўтди, лекин барибир. Яъни бу футболчилар ҳозир 23-24 ёшда, кейинги жаҳон чемпионатига келиб эса 28-29 ёшда бўлади. Булар келажакда Ўзбекистон терма жамоасининг асосини ташкил этиши мумкин бўлган ўйинчилардир. Кападзе уларни ҳаммадан яхши билади. Бу баҳслашиб бўлмайдиган ҳақиқат.

Ҳатто чет эллик мутахассис келади деб фараз қилсак ҳам, айнан Кападзе унга: "Бу позиция учун бизда бир нечта ўйинчи бор. Баъзиларини ҳали кўрмаган бўлишингиз мумкин", деб айта олади. Бу ерга келган ҳар қандай чет эллик мутахассис бу ердаги ҳеч кимни танимайди. У маҳаллий футболни ўрганиш учун бироз вақт сарфлайди. Лекин шу билан бирга, мен чет эллик мураббийни таклиф қилиш керак эмас, демоқчи эмасман. Масала шундаки, унинг вазифаси нима бўлади, қанча муддатга ва қандай мақсадлар учун таклиф қилинади.

Менимча, у бош мураббий Тимур Кападзе бошчилигидаги мураббийлар штабидаги маслаҳатчи мураббий бўлиши керак. Чет эллик мураббийни бош мураббий сифатида таклиф қилсангиз ҳам, Кападзе унинг штабида бўлиши шарт. Бу ерда ҳамма нарса ЎФА вакилларининг музокаралар олиб бориш маҳоратига, қандай келиша олишига боғлиқ. Шартли равишда Кападзега шундай дейиш мумкин: "Сен ҳали ёш мураббийсан, кейинги жаҳон чемпионати сеники". Ҳеч кимга ўз фикримни исботламоқчи эмасман, шунчаки мисол тариқасида айтдим.

Кападзенинг кучли ва заиф томонларини тушуниш керак. У, айтганимдек, маҳаллий футболни ҳаммадан яхши билади, турли ёшдаги кўплаб футболчиларни танийди, тажриба ва билимга эга. Аммо Кападзенинг айнан финал турнирларида иштирок этиш тажрибаси йўқ, бу эса, менимча, Олимпиадада унга қарши иш берди. Париждаги ўйинларда биз яхшироқ натижани кутишга ҳақли эдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг