UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0

12 авг 10:53
Янгиликлар

Токио-2020

Токио-2020: Бир спортчида 5 та олтин. Олимпиаданинг мультимедалчилари билан танишинг

Теглар :  Токио-2020
Токио-2020 Олимпия ўйинларида бир қатор атлетлар турли йўналишларда 1 ёки 2 эмас, ҳатто ундан кўп медалларга сазовор бўлишди.

Ушбу мақолада улар ҳақида маълумот берамиз:

1. Калеб Дрессел (АҚШ)

Америкалик ушбу сузувчи айримлар учун афсонавий Майкл Фелпсни эслатиб юбормоқда. Бироқ афсонанинг натижаларига етиш ҳали-бери ҳеч кимга насиб этмаса керак. Аммо Калеб Токиода 6 дастурда иштирок этиб, уларнинг 5 тасида медалга сазовор бўлди. Уларнинг барчаси олтин медаль эканлиги эса у учун янада ёқимли. Калеб Рио-2016 да 2 та олтин медаль қўлга киритган эди. Эндиликда у 7 карра Олимпия ўйинлари чемпиони деб таърифланади. Шунингдек, у Токиода 1 та жаҳон ва 3 та Олимпиада рекордини ҳам янгилади.

2. Эмма Маккеон (Австралия)

Дрессел энг сифатли медаль жамғариш бўйича етакчилик қилган бўлса, Маккеон медаллар сони бўйича пешқадам бўлди. Австралиялик сузувчи ўзи иштирок этган 7 дастурнинг барчасида шоҳсупага кўтарилди. Улардан 4 таси олтин, 3 таси бронза медали.

3. Кейли Маккиоун (Австралия)

Яна бир австралиялик сузувчи ўз медаллари билан мамлакатининг умумжамоа ҳисобидаги ўрнида катта ҳисса қўшди. 20 ёшли ушбу сузувчи илк Олимпиадасида 3 та олтин ва 1 та бронза медалларини жамғаришга муваффақ бўлди. 100 метрга чалқанча сузиш дастурида эса Олимпия рекордини янгилашга эришди.

4. Ушбу ўриндан 3 тадан олтин медаль қўлга киритган атлетлар жой олмоқда:

Ан Сан (Корея Республикаси)

Кореялик ёш мерган қиз камондан отиш бўйича энг максимал натижа қайд этди. Ушбу спортчи қатнашиш мумкин бўлган яккалик, жамоавий ва аралаш жамоавий дастурларнинг барчасида олтин медаль соҳиби бўлди. 20 ёшли чемпион саралаш босқичида эса Олимпиада рекордини ҳам янгилади.

Лиза Каррингтон (Янги Зеландия)

Байдаркачи Каррингтон мазкур мақоламизда тўртинчи ўринни бир ўзиники қилиб олган бўлар эди, агар унинг жамоаси 500 метрга кечган квартет дастурида ҳам медаль қўлга киритганида. Бироқ у 500 метрга кечган яккалик ва жуфтлик дастури, шунингдек, 200 метрга яккалик баҳсларида ғалаба қозона олди.

Элейн Томпсон-Хера (Ямайка)

Ямайкалик спринтер бутун Олимпиячилар ҳисобидаги мультимедалчилар орасида тўртинчи бўлиб турган бўлса ҳам, енгил атлетика спорти бўйича пешқадамлик қилмоқда. Томпсон-Хера 100 ва 200 метр масофага кечган дастурлар, шунингдек, 100 метрдаги эстафета йўналишида олтин медалларга сазовор бўлди. Қолаверса, 100 метрга 10.61 сония югуриб, янги Олимпиада рекордини ҳам қайд этди.

Кейинги ўринлардан 2 тадан олтин ва кумуш медалларни қўлга киритган сузувчилар америкалик Кети Ледеки (АҚШ) ва Юфеи Чжанг (Хитой), 2 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза медалини олган австралиялик сузувчи Ариарне Титмус ва бошқа атлетлар жой олишган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
12 авг 16:27:59
Desant UZ
Suzish sporti Olimpiyada medalini qadrini yerga urvorgan sport turi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг