UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

15 окт 10:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тонг саҳарда ўтказилган UFC Fight Night 230 турнирининг барча натижалари битта хабарда

Бугун тонг саҳарда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги Apex аренада навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтди.

UFC Fight Night 230 турнирининг марказий жангида лига фахрийси, ярим енгил вазн тоифаси рейтингида ўн учинчи ўринни эгаллаб турган Эдсон Барбоза рейтингда ўзидан икки поғона юқорида бораётган Содиқ Юсуффга қарши октагонга кўтарилди. Жанг тўлиқ беш раунд давом этди ва унда тажрибали Барбоза очколар (49-46, 48-46, 48-46) ҳисобига кўра ғалаба қозонди. Бу Эдсоннинг кетма-кет қозонган иккинчи ғалабаси бўлди. 

Оқшомнинг co main event жанги аёллар ўртасида ўтказилиб, унда бразилиялик Вивиан Арауджо кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг ниҳоят зафар қучди. Вивиан ватандоши Женнифер Майяга қарши кечган жангда очколар эвазига ғалабага эришди. 

Турнирнинг қолган натижаларига тўхталадиган бўлсак, бразилиялик ўрта вазн тоифаси вакили Мишель Перейра дунёнинг кучли лигаси дебют жангидаёқ америкалик Андре Петроскини биринчи раунднинг 66-сониясидаёқ техник нокаутга учратди. Петроски бунгача бешта ғалабали серия билан келаётганди. 

Россиялик "Ронда" Ирина Алексеева уч раунд тўлиқ давом этган жангда 27-30, 28-29, 28-29 ҳисобларида англиялик Мелиссе Диксонга имкониятни бой бериб қўйди. Жонатан Мартинез, Даррен Элкинс ва Терренс МакКинни бу оқшом рақибларини муддатидан аввал мағлубиятга учратишди.

Турнирда қайд этилган натижалар билан танишинг: 

Эдсон Барбоза Содик Юсуффни очколар эвазига мағлуб этди (49-46, 48-46, 48-46).

Вивиан Араужо Женнифер Майюни очколар эвазига мағлуб этди (29-28, 29-28, 29-28).

Жонатан Мартинес Адриан Янезни техник нокаутга учратди (раунд 2, 2:26).

Мишель Перейра Андре Петроскини техник нокаутга учратди (раунд 1, 1:06).

Кристиан Родригес Кэмерон Саайманни очколар эвазига мағлуб этди (30-27, 30-27, 29-28).

Даррен Элкинс Ти-Жей Браунни оғритувчи усулда мағлуб этди (rear-naked choke) – (раунд 3, 2:23).

Тайнара Лисбоа Равена Оливейрани очколар эвазига мағлуб этди (29-28, 29-28, 29-28).

Терренс Маккинни Брендон Мароттани техник нокаутга учратди (раунд 1, 0:20).

Мелисса Диксон Ирина Алексеевани очколар эвазига мағлуб этди (30-27, 29-28, 29-28).

Крис Гутьеррес Хэйли Алатэнани очколар эвазига мағлуб этди (30-27, 30-27, 30-27).

Эмили Дюкот Эшли Йодерни очколар эвазига мағлуб этди (30-27, 29-28, 29-28).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг