UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

02 янв 19:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Топурия йил якунларини сарҳисоб қилди: "Ҳеч нарсадан афсусланмасликни ўргандим"

Теглар :  Илия ТопурияUFC
Енгил вазнда UFC чемпиони Илия Топурия якунланган йилни сарҳисоб қилди.

2025 йил у нафақат иккинчи дивизион чемпионлигига, балки вазн тоифасидан қатъи назар ташкилотнинг энг яхши жангчилари рейтингида биринчи ўринга олиб чиқди, гарчи у йил якунида бу позицияни сақлаб қола олмаган бўлса-да.

"2025 йил катта ғалабалар ва кутилмаган бурилишларга бой саёҳат бўлди. Баъзида ҳаёт бизни ўзимиз тасаввур қилган сценарийдан узоқлаштиради, лекин айнан шундай бурилишларда энг қимматли сабоқлар ва ҳақиқий сюрпризлар пайдо бўлади.

Оилам билан ўтказган ҳар бир сониямни қадрлашни ва ҳеч нарсадан афсусланмасликни ўргандим, чунки энг яхшиси доимо олдинда. Гарчи бу йил кўп нарсага эришган бўлсам-да, энг яхши ютуқларим олдинда эканлигини биламан. Мен ҳар қачонгидан ҳам диққатлироқман. 2026 йилда янада улкан ишларни амалга оширишда давом этаман. Менинг ҳикоямдаги энг яхшисини ҳали ёзиш керак", - деб ёзди "El Matador" ижтимоий тармоқда.

Ўтган ойда Илия Топурия собиқ рафиқаси билан муносабатларини судда аниқлаш учун фаолиятини вақтинчалик тўхтатганди. 24 январь куни Пэдди Пимблетт ва Жастин Гэтжи ўртасида енгил вазн тоифасида вақтинчалик UFC чемпионлик камари учуну жанг бўлиб ўтади. Ғолиб Илиянинг камари учун расмий даъвогарга айланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг