10 сен 20:05
Янгиликлар
Бокс/ММА

Тўрабек Хабибуллаев ҳам қозоғистонлик боксчини ЖЧдан чиқариб юборди
Ливерпуль шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Мусобақа доирасида -90 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Тўрабек Хабибуллаев қозоғистонлик Сағиндик Тогамбайга қарши рингга кўтарилди.
Тўлиқ давом этган жангда Тўрабек 5:0 ҳисобида ғалабага эришиб, ярим финалга йўл олди.
Тўрабек бунгача нимчорак финалда Греция вакилини мағлубиятга учратганди.
Энди у финал йўлланмаси учун Польша ёки Испания вакилига қарши тўқнаш келади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар