UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0

22 ноя 08:48
Янгиликлар

Бошқалар

“Тошкент-2025” лойиҳаси ООК Бош Ассамблеясида улкан эътибор қозонди

Теглар :  Отабек Умаров
БААнинг Дубай шаҳрида Осиё Олимпия кенгашининг (ООК) юбилей 40-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда.

Маълум қилганимиздек, унда ташкилот вице-президенти Отабек Умаров, Ўзбекистон МОҚ Бош котиби, «Тошкент-2025» дирекцияси директори Ойбек Касимов ҳамда Қўмита раисининг ўринбосари Азизжон Камилов иштирок этишяпти.

Отабек Умаров Ассамблеядаги чиқишида мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида барпо этилаётган Янги Ўзбекистон ривожи, унда жисмоний тарбия ва спорт, соғлом турмуш тарзи тарғиботига қаратилаётган эътибор хусусида гапириб ўтди.

Кун тартибига мувофиқ, маърузачилар яқин вақт ичида қитъамизда кутилаётган йирик комплекс мусобақаларга тайёргарлик бўйича ўз тақдимотларини намойиш этишди. Улар орасида делегациямизнинг “Тошкент-2025” IV ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик бўйича тайёрлаган тақдимот ва ролик кўпчиликнинг диққат-марказида бўлди. 

Боиси, Тошкент мезбонлигида ўтадиган ушбу спорт байрами дастурига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ спорт турлари киритилиши режалаштирилган. Бу борада Ойбек Касимов ўз тақдимотида қитъадошларимизга батафсил маълумот берди. Жумладан, тақдимотдан аввал Ўзбекистон ҳақида умумий маълумотлар, унинг спортдаги қудратини ўзида мужассам қилган махсус ролик намойиш этилди. 

Эслатиб ўтамиз, ёшлар ўртасида ушбу мусобақадан сўнг илк бор пара-атлетларнинг ҳам беллашиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари, Таиланднинг Бангкок ва Чонбури шаҳарларида ўтадиган Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари ва бошқа комплекс мусобақаларнинг ташкилий қўмиталари ҳам йиғилганларни ўз тақдимотлари билан таништирди.

Тадбир давомида ООКнинг мутасаддилари қитъамизда Олимпизм ғояларини янада кенг тарғиб қилиш бўйича режалар баробарида ташкилотнинг спортчилар, молия, тиббиёт, этика каби йўналишларида йил якунларига бағишланган ҳисобот қилишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг