UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0

02 мар 18:08
Янгиликлар

Дзюдо

Тошкент "Катта Дубулға"нинг иккинчи кунида иккита медаль қўлга киритдик

Теглар :  Дзюдо
Пойтахтимиздаги "Ҳумо Арена"да дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнирнинг иккинчи кун баҳслари якунланди.

Кун давомида -73 кг вазн тоифасидаги икки нафар спортчимиз - Шаҳрам Аҳадов ва Обидхон Нўъмонов бронза медалини қўлга киритди.

Шу тариқа, мазкур "Катта Дубулға"даги медалларимиз сони тўрттага етди. Кеча ўтказилган баҳсларда ҳамюртларимиз 1 та олтин ва 1 та кумуш медалларини қўлга киритишганди.


- - - - - - 

Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик дзюдочилар қайд этаётган натижалар билан танишиб боришингиз мумкин бўлди. 


-70 кг вазн тоифасида бронза учун баҳсда Гулноза Матниязова нидерландиялик рақибасига қарши татамига чиқди ва афсуски имкониятни бой берди.


-73 кг вазн тоифасида бронза медали учун курашган Обидхон Нўъмонов ҳам бронза медалини қўлга киритди. Унинг қозоғистонлик рақиби Данияр Шамшаев тақиқланган усул қўллагани учун ҳамюртимиз бронза медалига эга чиқди!


-73 кг вазнли дзюдочимиз Шаҳрам Аҳадов бронза учун баҳсда россиялик Маҳмадбековга қарши татамига чиқди. Баҳс Golden Score'гача давом этди ва унда юртдошимиз ғалаба қозонди! Рақибда учта шидо!



Кечки дастурда уч нафар спортчимиз бронза медали учун курашади:

-73 кг: Шаҳрам Аҳадов - Маҳмадбек Маҳмадбеков (Нейтрал атлет)

-73 кг: Обидхон Нўмонов - Данияр Шамшаев (Қозоғистон)

-70 кг: Гулноза Матниязова - Маргит де Вугт (Нидерландия)

Баҳслар 17:00дан сўнг бошланади.


-70 кг вазн тоифасида ярим финалда Гулноза Матниязова афсуски учта шидо эвазига франциялик рақибасига имкониятни бой берди. Энди у ҳам бронза медали учун курашади. 


-70 кг вазнли Гулноза Матниязова чорак финалда япониялик рақибасини мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди. 


-70 кг вазн тоифасида Шоҳиста Назарова британиялик рақибасига имкониятни бой берди.


-73 кг вазн тоифасида Шаҳрам Аҳадов афсуски ярим финалда италиялик рақибга ютқазди. Энди у ҳам бронза медали учун курашади. 


-73 кг вазнли Обидхон Нўъмонов ўтиш баҳсида польшалик рақибини мағлубиятга учратди. Энди у кечки дастурда бронза учун курашади. 


-73 кг вазн тоифасида Муроджон Йўлдошев ўтиш жангида афсуски нейтрал мақомда қатнашаётган россиялик рақибга имкониятни бой берди.


-70 кг вазн тоифасида Гулноза Матниязова португалиялик рақибасини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди!


-81 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев Golden Score'да австриялик рақибига мағлуб бўлди.


-63 кг: Севинч Исоқова исроиллик рақибасига ютқазди.


-73 кг вазн тоифасида чорак финалда Шаҳрам Аҳадов ва Обидхон Нўъмонов ўзаро курашди. Golden Score'да Шаҳрам Аҳадов ғалаба қозонди. Обидхон Нўъмоновда учинчи шидо. Шаҳрам ярим финалга чиқди, Обидхон эса бронза учун курашади.


-70 кг вазн тоифасида Барчиной Қодирова Golden Score'да германиялик рақибасига ютқазди.


-81 кг вазнда Мусо Собиров япониялик Олимпиада чемпиони Нагасэ Таканорига имкониятни бой берди.


-81 кг: Нурбек Муртозоев бельгиялик тажрибали рақибга ютқазди.


-73 кг вазнда Муроджон Йўлдошев нейтрал спортчига имкониятни бой бериб қўйди. Энди у бронза медали учун курашни давом эттиради.


-73 кг вазн тоифасида ўзбекча дерби кўрамиз: Шаҳрам Аҳадов ва Обидхон Нўъмонов ярим финал йўлланмаси учун ўзаро курашади!


-70 кг вазн тоифасида Шоҳиста Назарова қирғизистонлик рақибасини мағлубиятга учратди!


-73 кг вазнли Обидхон Нўъмонов германиялик дзюдочини мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди!


-70 кг вазнда Хуршида Раззоқбердиева франциялик рақибасига имкониятни бой берди...


-73 кг вазнли Шаҳрам Аҳадов молдовалик рақибидан устун келди!


-63 кг вазнда Сарвиноз Ҳусанова афсуски испаниялик рақибасига ютқазди.


-70 кг вазнли Гулноза Матниязовада ҳам ғалаба! У исроиллик рақибасини иппон эвазига мағлубиятга учратди!


-73 кг вазнли Муроджон Йўлдошев учинчи босқичда мўғулистонлик рақибга қарши беллашди ва Golden Score'да ғалабага эришди!


-63 кг вазн тоифасида Севинч Исоқова қирғизистонлик рақибасини мағлубиятга учратди!


-73 кг вазн тоифасида Обидхон Нўъмонов БАА вакилини иппон эвазига мағлуб этди!


-63 кг вазн тоифасида Маржона Нуриллоева афсуски учта шидо эвазига исроиллик рақибасига ютқазиб қўйди. 


-73 кг вазн тоифасида Шаҳрам Аҳадов болгариялик рақибини мағлуб этди. Рақибда учта шидо.


-81 кг вазн тоифасида Шарофиддин Болтабоев афсуски Golden Scorе'да озарбайжонлик рақибига имкониятни бой бериб қўйди.


-81 кг вазнда Ҳикматиллоҳ Тўраев ҳам қирғизистонлик рақибдан устун келиб, кейинги босқичга чиқди. 


-81 кг вазнда Мусо Собиров қирғизистонлик рақибини иппон эвазига мағлуб этди.


-81 кг вазнли Нурбек Муртозоев қозоғистонлик рақибини мағлубиятга учратди


-63 кг: Сарвиноз Ҳусанова автоматик равишда иккинчи босқичга чиқди. Қозоғистонлик спортчи татамига чиқмади.


-63 кг вазн тоифасида Асал Каримжонова нейтрал мақомдаги россиялик спортчига имкониятни бой берди.


-73 кг вазнда Муҳаммад Жумаев аввалига нейтрал спортчини мағлуб этди, кейин эса Шимолий Корея вакилига ютқазди. 


-73 кг: Муроджон Йўлдошев америкалик рақибини мағлубиятга учратди!



Бугун мусобақада қатнашадиган ўзбекистонлик спортчилар ва уларнинг илк рақиблари билан танишинг: 

-73 кг вазн тоифаси

Муроджон Йўлдошев - Жек Йонезука (АҚШ)/Нариман Мирзаев (Озарбайжон)

Шаҳрам Аҳадов - Марк Христов (Болгария)

Обидхон Номонов - Карим Абдуллаев (БАА)/Гарсия Кано (Испания)  

Муҳаммад Жумаев - Каван Мажиди (Нейтрат мақом)


-81 кг вазн тоифаси

Шарофиддин Болтабоев - Агажан Айханов (Туркманистон)/Омар Ражабли (Озарбайжон)

Мусо Собиров - Асад Масабиров (Қирғиз Республикаси)/Жоао Фернандо (Португалия)

Нурбек Муртазоев - Руслан Муссаев (Қозоғистон) 

Ҳикматуллоҳ Тўраев - Арсений Кладнов (Қирғиз Республикаси)/Медиксон Дел Орбе (Доминикан) 


-63 кг вазн тоифаси

Севинч Исоқова - Азҳар Исаева (Қирғиз Республикаси)

Маржона Нуруллоева - Гили Шарир (Исроил)

Сарвиноз Ҳусанова - Есмигул Куюлова (Қозоғистон) 

Асал Каримжонова - Дали Лилуашвили (Нейтрал мақом)


-70 кг вазн тоифаси

Гулноза Матниязова - Аделина Новицки (Исроил)

Шоҳиста Назарова - Сауле Алмазова (Қирғиз Республикаси)

Барчиной Қодирова - Жиованна Скоччимарро (Германия)

Хуршида Раззоқбердиева - Марго Пино (Франция)


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг