UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30Осиё ўйинларида иштирок этаётган барча ўзбекистонлик спортчиларнинг натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0 18:52Леау Роналдуга тегишли бўлган 7-рақам остида қайдномага киритилди 0 17:00Сауль Альварес октябрь ойида WBC чемпионлик камари учун жанг қилади 0 15:48"Яна офисдаман". Илия Топурия машғулотларни қайта бошлаганини маълум қилди 0 15:01Осиё ўйинларининг 12-кунини иккита кумуш медаль билан якунладик 0 13:27Буюк Британия спорт вазири "Манчестер Сити" учун энг ёмон оқибатларни истисно этмаяпти 0

06 мар 19:32
Янгиликлар

Енгил атлетика

Тошкент марафони ва “Yangi Nafas” оммавий югуриш мусобақалари олдидан “YUGUR” мобил иловаси жорий этилди

Саломатликни мустаҳкамлашда соғлом турмуш тарзининг, айниқса аҳоли орасида оммавий югуриш муҳим аҳамият касб этади.

Бу борада эса ўтган йиллар давомида юртимизда югуриш мусобақаларининг тизимли ташкил этилиши яхши анъанага айланди. Жорий йил 12 март куни Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган V халқаро Тошкент марафони ва Ўзбекистоннинг 14 та шаҳрида бир вақтда ўтадиган “Yangi Nafas” оммавий югуриш мусобақалари ҳам айни ҳаракатнинг мантиқий давоми бўлади.  

Шу мавзуда ўтган матбуот анжуманида “International Tashkent Marathon” ва “Yangi Nafas” оммавий югуриш мусобақаларига тайёргарликнинг бориши, унда иштирок этиш тартиблари, талабномалар тақдим этган спортчилар сони каби масалалар хусусида сўз борди.   

Таъкидланганидек, V халқаро Тошкент марафонида 5 минг 500 нафар иштирокчи қатнашиб, улар тўртта масофанинг бирида — 42 километр 195 метр,  21 километр 97,5 метр, 10 ва 3 километрда ўз кучларини синаб кўриши мумкин. Марафон World Athletics мусобақалар календарига киритилган ва WA қатъий регламентига мувофиқ ҳолда ўтказилади. Марафоннинг югуриш трассаси Халқаро марафонлар ва югуришлар ассоциацияси (AIMS) томонидан сертификатланган.

Айтиш лозим, “International Tashkent Marathon” минтақадаги энг аҳамиятли халқаро спорт мусобақаларидан бири саналади. Унда профессионал спортчилар белгиланган нормативларни бажарган ҳолда 2024 йили Парижда ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритиш имкониятига эга бўлиши мумкин. Ҳозиргача 22 та давлатдан спортчилар иштирок этиш учун аризаларини тақдим этган.  

Анжуманда мамлакатнинг 14 та шаҳрида бир вақтда ўтадиган “Yangi Nafas” оммавий югуриш мусобақасига тайёргарликнинг бориши, Андижон, Наманган, Фарғона, Чирчиқ, Навоий, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Урганч, Нукус, Тошкент, Қоровулбозор ва Ғузорнинг марказий кўчалари бўйлаб 3 километр масофага оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтиши, мазкур оммавий югуриш мусобақасида иштирок этиш учун 75 минг нафардан ортиқ аризалар топширилгани, унинг 25 минг нафардан ортиғини талабалар ташкил этаётгани айтиб ўтилди.  

11 март куни V халқаро Тошкент марафони арафасида пойтахтимиздаги “Пахтакор” стадионида “Kids Run” болалар оммавий югуриш мусобақаси ва скандинавча юриш баҳслари ўтказилиши режалаштирилган.   

Мутасаддилар юртимизда “YUGUR” мобил иловаси жорий этилгани, унинг афзалликлари, миллий маълумотлар базаси, рўйхатдан ўтган иштирокчи шахсий кабинетда ўзининг югуриш ва юриш бўйича жисмоний фаоллиги ҳақида маълумотларни сақлаши мумкинлиги тушунтирилди. Иловада спорт натижалари асосида рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларнинг умумий рейтинги жорий этилади.  

— 2019 йилдан Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб оммавий югуриш мусобақалари ташкил этилмоқда. Дастлаб минг нафар иштирокчи қамраб олинган. 2022 йилга келиб улар сафи юз минг нафардан ошиб кетди. Жорий йилдан жорий этиладиган “YUGUR” иловаси ҳудудларда югурувчилар жамиятини шакллантириш учун яхши платформа бўлиб хизмат қилади, — дея таъкидлади Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари Андрей Абдувалиев.  

Матбуот анжумани якунида Миллий олимпия қўмитаси бош котиби О.Қосимов, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари Камолиддин Усмонов ва бошқа ташкилий қўмита аъзолари журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб беришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг