UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0

27 янв 16:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тошкент проф бокс оқшоми иштирокчилари тарозига чиқишди +ФОТО

Хабар берганимиздек, эртага пойтахтимиздаги "Универсал" спорт саройида профессионал бокс кечаси ташкил этилади.

Соат 17:00да бошланадиган оқшомнинг марказий жангида япониялик Севонрец Оказава ҳамюртимиз Абдурасул Исмоиловга қарши рингга кўтарилади. Ғолиб боксчи ташкилотчилар томонидан ўртага қўйилган ўзига хос камарга эга бўлади. 

Бугун эртанги бокс кечаси қатнашчилари анъанага кўра тарозидан ўтиш маросимида ҳозир бўлишди. 69 кг вазн тоифасида ўзаро тўқнаш келувчи марказий жанг қатнашчилари белгиланган вазн меъёрини бажаришди. 

Маълумот учун, Оказава ўтган йили Белград шаҳрида бўлиб ўтган ҳаваскорлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритганди. У эртага Тошкентда профессионал боксдаги дебютини нишонлайди.

Маълумот учун, Абдурасул Исмоилов профессионал боксда 11 та жангда иштирок этиб, 10 тасида ғалаба қозонган, 1 та жангда мағлуб бўлган.

Эртанги бокс кечаси жуфтликлари:

61 кг вазн тоифаси

Шукуржон Тошпўлатов - Фарруҳ Арслонов 


69 кг вазн тоифаси

Дилшод Исроилов Жамшид Каримов 


90 кг вазн тоифаси

Дониёрбек Умаров - Шоҳруз Алматов 


61 кг вазн тоифаси

Аббосбек Ашуралиев - Абдулазиз Нажимиддинов 


69 кг вазн тоифаси

Абдурасул Исмоилов - Севонрец Окадзава





Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг