UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27Богдан Гусков UFC'даги кейинги жанги олдидан аллақачон Лас-Вегасга етиб бориб, машғулотларни бошлаб юборди (ВИДЕО) 0 12:10Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН 0 12:06Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади 0 11:45Ислом бирдамлиги ўйинлари. Бугун 6 та спорт туридаги беллашувларда қатнашамиз (Тўлиқ рўйхат) 0 11:24World Boxing кубоги. Бугун 7 нафар боксчимиз финал чиптаси учун рингга кўтарилади (Жуфтликлар) 0 11:03Усик WBO чемпионлик камаридан воз кечганига изоҳ берди 0 10:42ЖЧ-2026 финал босқичида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум 0 10:21Жейк Пол - Энтони Жошуа жанги регламенти тасдиқланди 0 10:00Жаҳон кубоги: беш нафар чарм қўлқоп устамиз финалга йўл олди 0 09:39Арман Царукян: "Ҳеч ким билан муаммом йўқ" 0 09:18Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 08:57Элмурод Ҳақназаров ММАдаги иккинчи жангини ўтказади (ПОСТЕР) 1 08:36Майкл Моралес Махачевни нокаут қилишга тайёр 0 08:15VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Медалларимиз 79 га етди, Эрондан 6 та "тилла"га ўзиб кетдик (Тўлиқ жадвал) 0 07:54Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия ЖЧ-2026`га йўлланма олди! 0

22 дек 21:29
Янгиликлар

Хоккей

Тошкентда ўтказилган "Динамо" — "Спартак" баҳси ғолиби овертаймда аниқланди. Ўйинга 10 мингга яқин мухлис келди

Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида World Hockey Games акцияси доирасида "Минтақавий хоккей лигаси" ўйини ташкил этилди.

Унда Беларуснинг Минск шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи "Динамо" жамоаси Москванинг "Спартак" клубига қарши музга чиқди.

Ўйиннинг асосий вақти 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Овертаймда эса омад москваликларга кулиб боқди. "Спартак" Адам Ружикча киритган шайба эвазига Тошкентда муҳим ғалабага эришди.

Минскликлар сафида Егор Бориков ва Роман Горбунов гол урди. "Спартак" шайбаларига эса Андрей Локтионов, Николай Голдобин ва Адам Ружикча муаллифлик қилишди.

Бугунги ўйин орқали "Спартак" очколари сонини 53 тага етказиб олган ҳолда Мунтазам чемпионат турнир жадвалидаги иккинчи ўрнини мустаҳкамлаб олди. Ўйин олдидан турнир жадвалида учични ўринни эгаллаб турган "Динамо" эса мағлубиятдан сўнг бешинчи ўринга тушиб кетди.

Қайд этиш жоиз, бугунги учрашувни томоша қилиш учун "Ҳумо арена" мажмуасига 9405 нафар мухлис ташриф буюрди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг