UZ

Сўнгги янгиликлар

15:34Шаҳрам Ғиёсов WBA вақтинчалик камари учун жанг қилади, рақиб маълум — манба 0 15:13Уимблдон. Элина Свитолина учинчи даврада 0 14:52"Фенербахче" Асенсио учун ПСЖга 15 млн евро таклиф қилди 0 14:31Феруза Казакова Жаҳон кубоги ярим финалига йўл олди 0 14:10Аслида Шоҳжаҳон Эргашев рингга чиқиши керак бўлган Ованес Бачков иштирокидаги жанг 9-раундда тўхтатилди 0 13:49Сергей Фомин Марбургда муваффақиятли старт олди 0 13:28Илгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди 0 13:07Боксчиларимиз йиғин ўтказиш мақсадида Хитойга жўнаб кетишди, у ерда терма жамоамизни халқаро мусобақа ҳам кутиб турибди 0 12:46Даниэль Кормье: "Ислам Топурияни енгади, лекин..." 0 12:25Superunited Rapid & Blitz Croatia. Абдусатторов рапид бўйича учта партияда дона сурди 0 12:04“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум 0 11:43Царукян: "Топурияни фақат мен енга оламан" 0 11:22Ёшларимиз Чехия ва Венгрияда ўтказиладиган Европа Кубокларига жўнаб кетишди + ФОТО 0 11:01Жаҳон кубоги. Кеча жанг қилган уч боксчимиздан икки нафарида ғалаба 0 10:40Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади 0

11 мар 20:20
Янгиликлар

Қиличбозлик

Тошкентда қиличбозлик бўйича қитъалараро халқаро конференция бўлиб ўтди

Теглар :  Қиличбозлик
Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан сўнг Тошкентда қиличбозлик бўйича қитъалараро конференция бўлиб ўтди.

“Hyatt” меҳмонхонасида ўтган тадбирда Осиё, Африка, Пан Америка қиличбозлик конфедерациялари мутасаддилари, шунингдек, мамлакатимиз номидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, мамлакат қиличбозлик федерацияси раиси Мақсуд Абдусаматов иштирок этишди.


Конференция “Дунёда қиличбозликни оммалаштириш, муаммо ва ечимлар” мавзусида ташкил қилинди. Унда расмийларимиз мамлакатимизда қиличбозликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, Президентимизнинг бу борадаги ислоҳотлари хусусида тўхталиб ўтишди. Шунингдек, ҳар бир минтақа мутасаддилари ўз ҳудудларида қиличбозликнинг ривожи, оммалашуви, қолаверса, ечимини кутаётган бир қатор муаммолар хусусида гапириб ўтишди. Конференция якунида ривожланаётган мамлакатларни қўллаб-қувватлаш, уларни керакли инвентарлар билан таъминлаш, мураббий ва ҳакамлар учун семинарлар ташкил этиш каби истиқболли режалар белгилаб олинди.


Шундан сўнг Осиё чемпионати якунига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда қитъа биринчилигида муваффақиятли иштирок этган терма жамоамиз вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. Анжуман давомида спортчиларимизнинг эришган ютуқлари, жорий йил терма жамоа олдига қўйилган режалар, жаҳон чемпионатига тайёргарлик каби мавзуларда қизғин савол-жавоблар бўлди. Эслатиб ўтамиз, 2-9 март кунлари ўтган мусобақада ўсмирларимиз умумжамоа ҳисобида иккинчи, ёшларимиз эса биринчи ўринни қўлга киритган эди.


Суратлар муаллифи: Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг