UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

08 ноя 13:48
Янгиликлар

Тадбирлар

Тошкентда спорт тиббиётига бағишланган катта халқаро конференция бошланди

Теглар :  Спорт тиббиёти
Хабар бериб ўтганимиздек, 8-9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳри "Спорт тиббиётининг долзарб муаммо ва ривожланиш истиқболлари" мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияга мезбонлик қилмоқда.

Бугун ана шу йирик халқаро конференация ўз ишини бошлади. Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ташаббуси билан, Миллий Олимпия қўмитаси кўмагида ташкил этилаётган ушбу тадбир пойтахтимиздаги "City Palace" меҳмонхонасида ўтказилмоқда.

Тадбирни Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази раҳбари Абдушукур Содиқов очиб берди. Сўнгра Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов сўзга чиқди ва Ўзбекистонда спорт тиббиётининг ривожланишида Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг ўрни беқиёс эканлиги, мазкур конференция ўзаро фикр алмашиш, тажриба орттириш йўлида ўзига ҳос ахборот майдони бўлишини таъкидлаб ўтди. Тошкент давлат стомотология университети ректори Жасур Ризаев ҳам спорт тиббиёти ривожи йўлида бир қатор муҳим ишлар амалга оширилаётганини айтиб ўтди.

Сўнгра тадбирнинг мартабали меҳмонлари томонидан маърузалар бошланди. Аввалига марказ директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдушукур Содиқов "Ўзбекистонда спорт тиббиётининг кеча ва бугуни" мавзусида чиқиш қилди. Сўнгра Россиядан ташриф буюрган таниқли академик, МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари спорт тиббиёти врачлари ассоциацияси президенти Борис Поляев Россия спорт тиббиётининг ҳозирги замон ютуқлари ҳақида гапириб берди. Япониялик олим, 2020 йилги Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ташкилий ҳайъят аъзоси Ишида Хироюкининг "Спортда тўсатдан ўлимни олдини олиш стратегияси" мавзусидаги маърузаси йиғилганларда катта қизиқишга сабаб бўлди.

Конференция давомида яна бир қатор муҳим мавзулардаги чиқишлар, мастер-класслар ўтказилиши режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг