UZ

Сўнгги янгиликлар

18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0

05 дек 18:06
Янгиликлар

Бошқалар

Тошкентнинг "Anfa" крикет клуби Ҳиндистонда ўқув-машғулот йиғини ўтказяпти

Теглар :  КрикетAnfa
Ўзбекистон крикет федерацияси томонидан мамлакатимизда крикет спорт турини кенг ривожлантириш, ёшлар орасида оммавийлигини таъминлаш ва турли ёш тоифадаларида терма жамоалар ва клубларни шакллантириш борасида қатор вазифларни амалга ошириб келмоқда.

Хусусан, федерация раиси Азиз Михлиев ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан Тошкентнинг "АNFA" крикет клуби жамоаси ўқув-йиғин машғулотлари ўтказиш ва Т20 форматдаги ўйинларда иштирок этиб, тажриба алмашиш мақсадида айни пайтда Ҳиндистон давлатининг Канпур шаҳрида бўлиб тўрибди. 

Хабарингиз бор, Ҳиндистонда крикет спорт тури энг оммалашган спорт тури саналади. Шу боис ҳам Ҳиндистон крикет федерацияси ҳамда Ўзбекистон крикет федерацияси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. 

Бир ойлик сафарининг илк куни 26 ноябрда "ANFA" клуби жамоаси дастлаб, Канпур шаҳридаги "Green Park Stadium" крикет майдонида "Kanpur Administration Team" жамоаси билан Т20 форматдаги ўйин ўтказди. Ўқув-йиғин амалиёт доирасида кеча, 4 декабрь куни "ANFA" клуби навбатдаги Т20 форматдаги мусобақада иштирок этди. 

"Daman, Diu Dadra Nagar Haveli" крикет ассоциацияси таклифига кўра ташкил этилган беллашувларда "ANFA" жамоаси "Ranji trofi" клуби жамоаси билан куч синашди.

Ҳиндистон сафарида спорт делегациясига раҳбарлик қилаётган федерация раиси Азиз Михлиевнинг бизга хабар қилишича, "ANFA" жамоаси йигитлари белгиланган режага мувофиқ, мутахассислар томонидан ўқув-машғулотларда иштирок этишмоқда. Шунингдек, Ҳиндистоннинг турли штатларидаги крикет клублари таклифига биноан "ANFA" жамоаси назорат-ўртоқлик ўйинлари ўтказишади. 

Дарвоқе, Ҳиндистон оммавий ахборот воситаларида "ANFA" клуби билан боғлиқ жараёнлар ёритилмоқда. Жумладан, мамлакатнинг "Asli Azadi" газетаси саҳифасидан "ANFA" клубининг рақиб жамоа билан ўйини ҳақидаги мақола жой олган. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг