UZ

Сўнгги янгиликлар

17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0 14:10"Атлетико" Альваресни бир шарт билан сотишга тайёр 0 13:35Перейра — Хокит жанги жараёнда — инсайдер 0 12:58Муҳайё Нарзиллоева жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди 0 12:06Octagon 91: Суҳроббек Атажанов титул жангида қатнашмайди 0 11:32Жасур Яхшибоев салкам 3 йил деганда Суперлигада гол урди 0 10:50Махачев Гэррига қарши жангдан сўнг дисквалификация олди 0 10:09Таэквондочиларимиз "World Taekwondo Presidentʼs Cup" турнирини 9 та медал билан якунлашди 0 09:43UFC Noche турнирининг асосий жангида ўзгариш бўлди 0 09:16“Икки марта ўлимдан қолганман”. Германия терма жамоаси ҳужумчиси соғлиғидаги муаммолар ҳақида гапирди 0 08:44Валентина Шевченконинг қачон октагонга қайтиши маълум! 0 08:13Тошкент cузиш бўйича Жаҳон кубогини қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқда 0 07:38Рамазон Темиров UFC'даги энг яхшиларни санади (ВИДЕО) 0

02 май 15:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Турсуной Раҳимова Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сардори этиб сайланди

Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти ЖЧ олдидан терма жамоамиз қизларига омад тилади.

Хабарингиз бор, бир неча кундан сўнг Туркиянинг Истанбул шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланади.

Терма жамоамиз аъзолари машғулотларнинг сўнгги босқичини деярли ўз якунига етказишди. Қизларимиз 6 май куни Истанбулга йўл олишади. Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти терма жамоамиз вакиллари билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов ҳам иштирок этди ва боксчиларимизга омад тилади. 

Йиғилиш давомида аёллар терма жамоасига сардор тайинланди. Унга кўра, терма жамоа аъзолари бир овоздан тажрибали Турсуной Раҳимовани сардор этиб сайлашди. Олимпия ўйинлари иштирокчиси бўлган Турсуной билдирилган ишончга жавобан, жамоадошларини ўз ортидан эргаштира олиши, ЖЧдан медаль билан қайтиши ҳақида гапирди.

"Бўлажак жаҳон чемпионатида 10 та вазн тоифасида иштирок этамиз. Аввал ҳам айтиб ўтганимиздек, жисмоний ва руҳий тайёргарликка катта эътибор қаратилган. ЖЧга тайёргарлик кўришимиз учун барча шароитлар яратиб берилди. Бундан мамнунмиз.

Ҳозирда ҳолатимиз яхши деб ҳисоблайман. Кеча ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сардори этиб сайландим. Бу менга қўшимча масъулият юклайди. Терма жамоа сардори сифатида шуни айта оламанки, Худо хоҳласа жаҳон чемпионатида ўзимизга билдирилган ишончни оқлаб, Ўзбекистонга тарихий натижа билан қайтамиз", - деди Турсуной Раҳимова.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг