UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40«Валуевни нокдаун қилишимга йўл қўйишмаган. Поветкинга эса ютқазмаганман. Жалолов Итаумани ютади» — Руслан Чагаев афсонавий жанглар, жароҳатлар ва оғир вазннинг янги авлоди ҳақида 0 19:05Туркиянинг ТОП клуби Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда 0 18:41Макгрегор Холлоуэйдан устун жиҳатларини айтди 0 18:05Нурсултон Рўзибоев Хамзат Чимаев ва Илия Топуриянинг мағлубиятларига муносабат билдирди 0 17:22"Октагондан ташқарида UFC’дагидан ҳам кўпроқ даромад топмоқда". Хирн Том Аспиналл ҳақида гапирди 0 16:59Европанинг 4 та клуби скаути ўзбекистонлик футболчини кузатди 0 16:19Нодирбек Абдусатторов: "Бу аламли бўлган эди..." 0 15:51Султонов Загребдаги турнирнинг 1/4 финалига чиқди 0 15:22Яна бир эркин курашчимиз RAF билан шартнома имзолади, у юлдузли кардда жанг қилади 0 14:49Ўзбекистон терма жамоаси машғулотида тўрт футболчимиз умумий гуруҳда шуғулланмади 0 14:12Дзюдочиларимиз иштирокида ўтадиган Qingdao Grand Prix 2026 турнирига қуръа ташланди 0 13:46Жангга икки кун қолганида Нурсултон Рўзибоевнинг ҳолати қандай? (ФОТО) 0 13:00Фарғонада Олимпиада чемпиони номидаги бокс мажмуаси фойдаланишга топширилди 0 12:34Конго ДР бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда таваккал қилишимизга тўғри келади, чунки..." 0 12:03Шон О`Мэлли Оқ уйдаги жанги учун қанча гонорар олганини очиқлади 0

09 окт 07:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

"У Али, Тайсон, Льюис ва Кличко билан бирга тарихда қолади"

Тайсон Фьюри ўтмишдаги оғир вазнли энг яхши боксчилар билан бир тарихда қолади.

Оғир вазн тоифасида WВC чемпиони Тайсон Фьюри бокс афсоналари Муҳаммад Али, Майк Тайсон, Леннокс Льюис ва Владимир Кличко билан бирга тарихда қолади. Унинг мураббийи Шугар Хилл Стюард бунга ишонади.

"Ўйлайманки, Фьюри Льюис, Кличко, Али, Тайсон ва бошқа барча оғир вазн тоифасидаги боксчиларга хос хусусиятларга эга. Унда барча хусусиятлар ҳамда психологик чидамлилик бор", - деди Стюард Daily Mail нашрига берган интервьюсида. - Тайсон - махсус боксчи ва у бокс тарихида алоҳида ўрин тутади".

Фьюри ва Стюард ҳамкорликни 2019 йилда Деонтей Уайлдерга қарши иккинчи жанг олдидан бошлагандилар. Фьюри нафақат тажрибали боксчи, балки хавфли зарба берувчи ҳам эди. Ва энди Фьюри, мураббийнинг сўзларига кўра, 9 октябрда бўлиб ўтадиган Уайлдерга қарши учинчи жангида бундан ҳам кўпроғини кўрсатишга тайёр.

"Агар Тайсон бизга эртароқ келганида, (у 25 ёшида эди), у анча олдинроқ кучли зарба берган бўларди", - деди Стюард. - Лекин у аллақачон ажойиб мавқега эга. Биз унда борларидан бирон нарса чиқармаймиз. Биз бошқа нарсаларни синаб кўрамиз, уларни иложи борича самарали ўрганамиз ва қўллаймиз. Уайлдер билан иккинчи жанг олдидан у тезда кўп нарсани ўрганди", - дея қўшимча қилди мураббий. - Менинг вазифам - Тайсон Фьюрининг энг яхши версиясига эришиш. Биз бу жангни сабрсизлик билан кутмоқдамиз, чунки у ниҳоят рингга кўтарилиб, жамоатчилик билмаган маҳорат ва истеъдодларини намойиш қила олади", - деди мураббий.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг