UZ

Сўнгги янгиликлар

22:42Бокс. Козимбек Мардонов "Президент кубоги"да ғалабага эришди 0 22:09"Президент кубоги". Акмалбек Қосимов ғалаба билан бошлади 0 21:39Қиличбозлик. Мексикалик ва россиялик легионерлар, ўзимизнинг қоракўзлар бугун қандай натижа кўрсатишди? 1 21:04"Манчестер Юнайтед" ўртоқлик ўйинида "Лидс"ни мағлуб этди 0 20:41"Ўзбекистон" спорт мажмуаси Осиё чемпионати учун тайёр! 0 20:19Академияда ўтказилаётган “Тошкент ёзи” турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 19:50Ольга Забелинская бу сафар Швейцарияда шоҳсупага кўтарилди 0 19:34Эктор Купер ЖЧ-2022 қуръасидан сўнг қандай фикрда? 0 19:02"Президент кубоги". Ражаббой ҳиндистонлик рақибига қарши жанг қилди 2 18:52Боксчимиз "Президент кубоги"да ютқазиб қўйди 0 18:28President Cup. Миразиз Мирзаҳалиловнинг иккинчи жангини томоша қилинг ВИДЕО 0 18:02Қиличбозлик. Паола ва бошқа қизларимиз ЖЧни муваффақиятли бошлашди 0 17:52Суперлига. 14-тур бошланиш вақтлари 0 17:30"Президент кубоги". Мирзаҳалилов тожикистонлик рақибга қарши жанг қилди 1 17:06Шерзод Тошматов Осиё таэквондо кенгаши президенти билан учрашди 0

16 мар 16:45
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

У барчасини уддалайди: 100 доллар билан АҚШга бориб, бугун миллионлик жангларни ташкил қилаётган менежер ҳақида

Абдел-Азиз 18 йил аввал юз доллар билан АҚШга кўчиб келади.

Али Абдел-Азиз –  замонавий ММАнинг энг ҳурматга лойиқ инсонларидан бири ҳисобланади. Хабибнинг менеджери ҳисобланган бу инсоннинг ҳарактери жуда оғир. Ўзининг ҳарактери сабаб у деярли ҳар ҳафта кимдир билан уришади. Лекин шундай бўлсада, бу ҳозирда дунёнинг энг кучли ММА менеджери сифатида тан олинишига қаршилик қилолмайди. Нега? Сабабини ҳозир тушунтириб беришга ҳаракат қиламиз. 


Али доим мижозларининг рақибларига нисбатан ҳақоратли чиқишлар қилади. У Твиттер орқали Конорни жуда кўп ҳақорат қилган. Бир неча бор Гарбрандт Диллашоуни нокаут қилади деб таъкидлаган, Эдгар эса Ортегани «бузиб юборади» деб айтди. Баъзида унинг фикрлари 100%  тўғри бўлиб чиқади. Абдел-Азиз таъкидлагандек, Гарбрандт Диллашоуни 32 сониянинг ўзидаёқ нокаут қилди. Камару Усман  эса Тайрон Вудлини яксон қилди.

  

«Мен Нью-Йоркка совуқ қишда кўчиб келганман. Келганимда ҳаттоки ётишга жойим бўлмаган. Америка – бу орзулар ушаладиган ўлка. Агар сен ўз олдинга қўйган мақсадинг сари ортга чекинмасдан юрсанг бунга эришасан. Омад калити эса, яқинларинга бўлган ишончдир. Доим камтар бўл ва хатоларнингдан тўғри хулоса чиқариш керак», - деб айтган Абдел-Азиз. Шу боисдан Абдел-Азизнинг орзулари амалга ошди. 

У бугунги кундаги энг кучли UFC менеджери ҳисобланади. Ҳозирда унинг хизматларидан UFCнинг 50 нафар спортчиси фойдаланади, улардан уч нафари ўз вазн тоифаларининг «қироллари»( Хабиб Нурмагомедов, Генри Сехудо, Камару Усман) ҳисобланади.

  



У UFC тарихидаги энг шов- шувли жангни ташкил қилган. Нурмагомедов – Макгрегор жанги трансляциясини 2,4 миллион одам сотиб олди. 

 

Хабибни бутун шарқ дунёси билан таништирди. Бу даврида қироллар, шаҳзодалар, машҳур сиёсий арбоблар билан учрашувлар ташкиллаштирди.


Али мижози Марлон Мораес жанг қилмаётгани юзасидан UFCга шикоят қилди. Шу боисдан ҳам, Ассунсао ва UFC хоҳламаса ҳам, Ассунсао ҳамда Марлон Мораес жангини ташкиллаштира олди. Жанг ўтказилмаган бўлсада, ҳеч кимга таниш бўлмаган Сиджара Юбэнксни UFC камари учун Валентина Шевченко билан жангини ташкиллаштиришга эриша олган.

Куницка Крис Сайборгга чемпионлик жангида мағлубиятга учраган бўлсада. UFCда биринчи жангидаёқ Куницка учун чемпионлик жангини амалга оширган.    

UFC учун нотаниш бўлган Сергей Павлович учун дебют жангидаёқ топ-10 даги спортчи билан жанг ташкиллаштирди. Россиялик спортчи UFCга Fight Nights чемпиони сифатида келган. Унинг биринчи рақиби Алистар Оверим бўлди. Бироқ, Сергей бу жангнинг биринчи раундидаёқ нокаут бўлди.

UFCга деярли бир қўллик жангчини олиб келишга ҳаракат қилди. Ник Ньюэлл –  энг машҳур бир қўллик жангчи. Унинг бир қўли деярли ишламаслигига қарамай, соғлом спортчилар билан жанг қилган, жанг қилганда ҳам уларни доим мағлубиятга учратган. Ногирон бўлганлиги сабаб Дана Уайт унинг UFCга келишига қаршилик қилди. Лекин, шундай бўлсада Али уни UFCга олиб киришига бироз омад етмади. Ник Ньюэлл ҳал қилувчи жангда мағлубиятга учради. 


"Bellator" собиқ чемпиони Виталий Минаковни промоушенга қайтарди. Виталийнинг "Bellator"дан кетишига сабаб молиявий масалалар эди. Абдель-Азиз ёрдами билан Минаков "Bellator" билан янги шартнома имзолади. Эндиликда Виталий ҳар бир жанги учун тахминан 300 минг доллар олмоқда.

Дмитрий Смоляковни UFCга қайтарди. Смоляков UFCда иккита жанг ўтказиб, иккала баҳсда ҳам муддатдан аввал мағлуб бўлганидан сўнг кўринмай қолганди.

Лекин Абдел-Азиз ҳаракатлари билан апрелда NFLнинг юлдузи Грег Хардига қарши жанг олиб боради. 

30 фоиз PFL (Professional Fighters League) жангчилари Абдел-Азизнинг мижозлари ҳисобланади. PFLга ёқмаса ҳам, Абдел-Азиз бу ташкилотни монополияга айлантириб юборган. Унинг иккита мижози 2018 йилда PFL чемпиони бўлди. Уларнинг ҳар бири шу йили бир миллион доллардан пул топишган.


sports.ru сайти асосида Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
16 мар 22:07:49
Muhammad Ali
Inson ALLOHdan sorab biror narsaga intilsa albatta eriwadgan narsasiga ziydarogi bn yetiwadi insha ALLOH
   
16 мар 17:14:41
Dr.Don 101
   
16 мар 17:14:36
Dr.Don 101
   
16 мар 17:14:25
Dr.Don 101
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг