UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0 08:34А Серия. "Интер" 4 та гол уриб ҳам ғалаба қозона олмади 0 08:03Гукеш: "Бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ!" 0 07:32Жавоҳир Синдаров: "Менда имконият бор!" 0 07:01Диллиан Деонтейга қарши жанг қилишга тайёр. Бу таклиф Жалоловга берилганди 0 19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0

10 авг 15:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Уайт Томпсонга жавоб қайтарди: "Жанг қилмайман деб туриб, 250 минг сўраб бўлмайди"

Дана Уайтнинг айтишига кўра, Мишель Перейра билан бекор қилинган жанг сабабли Стивен Томпсонга гонорар пуллари берилмайди.

"Сен ярим кило вазн қўшган йигитча билан жанг қилишни истамадинг, агарда жангга розилик берганингда, гонорарингни олган бўлардинг.

Парда ортида жуда кўп гаплар бўлди, унга бошқа бир жанг таклиф қилдик. Йўқ, шу сабабли шунчаки келиб: "Менга чорак миллион доллар пулимни беринг", дейиш жуда нотўғри.

Унақаси кетмайди, ҳали ҳеч ким бундай қилмаган. Шу боис у учун яна бир жанг уюштирмоқчи бўлдик.

Агарда бу сенга маъқул келмаётган бўлса, сенинг қилғилиғинг бизга қанчага тушаётганини тушунтириб беришим мумкин. Сенга ҳаражатларингни қоплаб бера оламиз, вазиятдан чиқиб кетиш учун кўплаб ечимлар бор.

Олдимизга келиб, ярим кило ортиқча вазни бор йигитча билан  жанг қилишни истамаслигингни айтиб, орадан икки ҳафта ўтиб, яна бир жангга рози бўлмай туриб, кейинги жанг учун олдиндан тўлов сўраяпсан.

Ундай бўлмайди. Жанг қилмасанг, пул ҳам берилмайди, буларнинг барчаси шартномада ёзилган. Биз барча ҳақида қайғурамиз, аммо бу саволни Вандербой билан муҳокама қиламиз.

Барчаси парда ортида ҳал бўлади ва ишлар шанба куни ечим топади", - деди Уайт.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг