UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0

26 ноя 08:51
Янгиликлар

Теннис

Уч йилдан сўнг Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси ўзгарди

Профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Янгиланган рейтингдан ўрин олган 8 теннисчимиздан бор йўғи икки нафари кўтарилишга муваффақ бўлди. Энг катта янгилик - бу Сергей Фоминнинг уч йиллик танаффусдан сўнг яна Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси бўлиб олганидир. У Баҳрайн М25 тоифасига кирувчи турниридаги чемпионлиги ортидан рейтингда 47 поғонаган юқорилаб, Ҳумоюн Султоновни қувиб ўтди. 

Ўз ҳисобига 23 очко қўшиб олган Сергей Фомин ATP рейтингида 358-ўринга кўтарилиб олди. Бу эса уни Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасига айлантирди. Рейтингда 16 очко йўқотиши ортидан 46 поғона пастлаган Ҳумоюн Султонов энди мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси мақомида бўлади. У ATP рейтингида 442-ўринга тушиб қолди.    

Учинчи ракеткамиз Максим Шин 11 поғонага юқорилаб, 966-ўринга жойлашди. Қолган барча теннисчиларимиз янгиланган рейтингда пастлашди. Амир Милушев 7, Батир Сапаев, Илья Игнатов, Абдулазиз Усмонжонов ва Дамир Абдусаломов бир хилда - 10 поғонадан пастлашди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг