UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

28 авг 14:00
Янгиликлар

Футбол

УЕФА Инфантинога қарши жиноий иш қўзғатишга тайёрланмоқда

УЕФА Жаҳон чемпионатлари ҳуқуқларининг бир қисмини хусусий инвесторларга сотишга уриниш муносабати билан ФИФА президенти Жанни Инфантинога қарши жиноий иш қўзғатишга тайёргарлик кўрмоқда.

Бу ҳақда “Sky News” хабар бермоқда.

Юридик ҳужжатларга кўра, УЕФА ва бошқа манфаатдор томонлар Швейцарияда Инфантинога, шунингдек, ФИФАнинг бошқа расмийлари ва маслаҳатчиларига қарши жиноий аризалар топшириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Гап, хусусан, Швейцария Жиноят кодексининг 158-моддаси бўйича эҳтимолий “жиноий нотўғри бошқарув” ҳақида бормоқда.

Ҳужжатларда таъкидланишича, келишув тузилмаси, уни баҳолаш, молиялаштириш ва илгари суриш жараёнлари яширинча амалга оширилган ҳамда ФИФА обрўсига, унинг бошқарув тизимига, тижорий алоқаларига ва бошқа миллий ассоциациялар манфаатларига тўғридан-тўғри зарар етказган бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, УЕФА ушбу схемага алоқадор ҳужжатларни тақдим этиш талаби билан Нью-Йорк Жанубий округи туман судига мурожаат қилди. Сўровлар JPMorgan, Thrive Capital инвестиция компанияси ва унинг раҳбари Жошуа Кушнерга тегишлидир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг