08 янв 13:17
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC Асу Алмабаевнинг навбатдаги жангини расман тасдиқлади
UFC қозоғистонлик жангчи Асу Алмабаев ва мексикалик Брэндон Морено ўртасидаги жангни расман тасдиқлади.
Энг енгил вазн тоифасида 7-ўринни эгаллаб турган қозоғистонлик жангчи ҳамда рейтингда 5-поғонада турган Мексика вакили ўртасидаги жанг анонс қилинди. Тўқнашув 28 февраль куни Мексика шаҳрида ўтадиган UFC Fight Night 269 турнири доирасида бўлиб ўтади.

Ҳавола :
Манба : UFC
Фикрлар