09 апр 17:08
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC чемпиони икки нафар рақибдан бирини танлаши лозим
Оғир вазн тоифасида вақтинчалик UFC камари соҳиби Том Аспиналлга UFC икки нафар топ жангчини рақиб сифатида таклиф қилди.
Британиялик жангчи июль ойида Манчестерда бўлиб ўтадиган UFC кечасининг марказий жангида октагонга кўтарилиши лозим. Ўша куни у собиқ чемпион Сирил Ган ёки Кертис Блэйдсга қарши октагонга кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, Аспиналл сўнгги жангида Сергей Павловични биринчи раунднинг ўзида нокаут қилишга эришганди. Кертис Блэйдс сўнгги бор 9 март куни Жаилтон Алмейдага қарши октагонга кўтарилиб, рақибини 2 раундда нокаут қилган. Сирил ган эса сўнгги бор ўтган йилнинг сентябрь ойида Сергей Свипакка қарши баҳс олиб борган ва у ҳам рақибини 2-раундда мағлуб этган.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар