UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39Хушхабар! Вячеслав Перетейко Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади 0 11:18Ҳумоюн Султонов Осиек турнири 1/2 финалида! 0 10:57Ўсмирларимиз қатнашадиган Goygol Cadet European Cup 2024 турнирига қуръа ташланди 0 10:36Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо... 0 10:15Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида 6 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз! 0 09:54Сауль Альварес ва Хайме Мунгия тарозига чиқди (ФОТО) 0 09:22Алекс Перейра Жон Жонс билан жанг қилмоқчи 0 09:00Кутилмаган хабар: Бетербиев - Бивол жанги қолдирилди 0 07:54Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0

20 июн 07:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Кевин Ли ва Ринат Фахретдинов жангини расман эълон қилди

2 июль куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC Fight Night турнири бўлиб ўтади.

Аввалроқ, мазкур турнирнинг яримўрта вазн тоифасида АҚШ вакили Кевин Ли (19-7-0) россиялик Ринат Фахретдинов (21-2-0) билан жанг қилиши ҳақида хабар берган эдик. UFC бу жангни расман тасдиқлади. Тўқнашув 3 раунд этиб белгиланган ҳамда прелим кард доирасида ўтказилади.

Маълумот учун, ушбу оқшомнинг марказий жанги ўрта вазнлилар - америкалик Шон Стрикленд (26-5-0) ҳамда Германия номидан жанг қилувчи Абусупьян Магомедов (25-4-1) ўртасида кечади.

Эслатиб ўтамиз, Кевин Ли ўзининг сўнгги жангини ўтган йилнинг март ойида Хабиб Нурмагомедов эгалик қилувчи Eagle FC лигасида Диего Санчесга қарши ўтказиб, ғалаба қозонган эди. Бу Кевин учун UFC'га қайтганидан буён ўтказаётган илк жанги бўлади. Ринат Фахретдинов эса охирги жангини ўтган йилнинг декабрь ойида Брайан Баттлга қарши ўтказиб, зафар қучган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг