UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди 0 18:17"Ва-банкка бораман". Топурия Оливейрани қандай қилиб финиш қилмоқчи эканлигини айтди 0 17:51TUF 33 шоусида Фурқатбек Ёқубовни мағлуб этган Алиби Идрис ҳамюртимизга мурожаат қилди + ВИДЕО 0 17:30Топурия Оливейрани биринчи раундда нокаут қилмоқчи бўлмоқда. Чарльз эса бунга муносабат билдирди 0 17:07Гарет Саутгейт энди рицар! 0 16:46Умар Кремлёв: "IBA'нинг стратегик мақсади Россияни дунё бокс майдонига айлантириш" 0 16:25Истборн (WTA). Остапенко, Радукануда ғалаба, Кенин ютқазди ва бошқа натижалар 0 16:04UzChess Cup. Ниғматов пешқадам, Абдусатторовга таъқибчилар етиб олишди, 7-тур жуфтликлари ва турнир жадваллари билан танишинг 0 15:43Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади? 0 15:22Спорт вазири Олимпия ва паралимпия шон шуҳрати музейида ёшлар билан учрашди 0 15:01Камарга яқин турган Муҳаммад Шеховнинг навбатдаги жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 14:40UzChess Cup. Нодирбеклар баҳсда кутилмаган натижа, Синдаров Аржунга қарши, 6-турнинг барча натижалари битта хабарда 0 14:19"Барселона" "Камп Ноу"га қайтадиган кунни эълон қилди 0 13:58Ига Cвёнтек фаолиятидаги 300-ғалабасига эришди 0 13:37Топурия ёки Оливейра. Махачевдан қолган камарни ким олади? UFC 317 карди билан танишинг 0

27 апр 07:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Луисвилл турнирининг марказий жангини эълон қилди

8 июнь куни АҚШнинг Кентукки штати Луисвилл шаҳрида UFC on ESPN 57 турнири ўтказилади.

Лига матбуот хизмати ушбу оқшомнинг марказий жангини эълон қилди.

Унга кўра, ўрта вазн тоифасида UFC рейтингида тўртинчи ўринни эгаллаб турган америкалик Жаред Каннонир (17-6-0) турнир доирасида октагонга кўтарилади. Унга ўша куни рейтингнинг саккизинчи поғонасидаги Франция вакили Нассурдин Имавов (13-4-1) рақиблик қилади.

Ўтган йилнинг январь ойида Нассурдин Имавов ўзининг учта ғалабадан иборат сериясини тўхтатганди. Ўшанда у беш раундлик жанг якунида ҳакамларнинг якдил қарори билан Шон Стриклендга ютқазиб қўйганди. Имавовнинг Крис Кертисга қарши кейинги жанги эса ўтказилмаган дея топилган эди. Боиси, жангчилар иккинчи раундда бош билан тўқнашиб кетишганди. Шундан сўнг Нассурдин Роман Долидзени мағлуб эта олди.

Жаред Каннонир эса 2022 йилнинг июль ойида Исраэль Адесаньяга қарши кечган чемпионлик жангида ютқазди. Шундан кейин америкалик аралаш яккакураш устаси кетма-кет иккита жангда зафар қучди. Аввалига ҳакамларнинг айри қарори билан Шон Стриклендни, кейин эса Марвин Ветторини енгди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг