UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

30 июл 18:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

"UFC мени ҳурмат қилмаяпти" - Хукер

Теглар :  Дэн Хукер
Янги Зеландиялик UFC жангчиси Дэн Хукер промоушен билан юзага келган келишмовчилик ҳақида гапирди.

Бу вазият туфайли у сентябрда Пертдаги UFC турнирида иштирок этиш режасидан воз кечган.

Хукернинг айтишича, у жамоадоши Кай Кара-Франсни қўллаб-қувватлаш учун UFC 317 турнирига борган, бироқ охирги пайтда ташкилот томонидан унинг чипталари бекор қилинган.

"Мени қандайдир тадбирга жалб қилишди ва эрталаб соат 7:30 да уйғотишди. Бу вақтда Янги Зеландияда тунги соат 3 эди. Эрта ётганман, лекин соат 3 да уйғонишга рози эмасман. Уйғонолмадим ва UFC тадбирига бормадим. Шу пайт улар менинг Кайнинг жанги учун берилган чипталаримни бекор қилишди.

Энди шундай чиқяптики, мен жароҳат билан жанг қилишим керак, фақатгина мен учун чипта бермай қўйган ташкилот учунми? Жанг қилардим, лекин кимдир офисида ўтириб менинг номимни рўйхатдан ўчириб ташлади.

Сен офисида ишлайсан, оғайни. Мен эса октагонда. Шоу учун ўз жонини хавфга қўядиган спортчиларга ўзгача ҳурмат бўлиши керак. Мен қанча қон, тер ва кўз ёши тўкдим, лекин ҳурматга лойиқ эмас эканман. Майли, бизнес бўлса, бизнес. Демак, энди жангни ўз шартларимда олиб бораман. Мени ҳурмат қилмайдиган компания учун белимни синдириб ўтирмайман", – деди Хукер Submission Radio'га берган интервьюсида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг