15 июн 11:45
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC вазн тоифасидан қатъи назар энг кучли жангчилар рейтингини эълон қилди
Июнь ойи учун UFC промоушенининг вазн тоифасидан қатъий назар энг кучли жангчилари рейтингида бир нечта аҳамиятга молик ўзгаришлар рўй берди.
Рўйхатни яримўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Камару Усман бошқариб боряпти. Иккинчи поғонадан ярименгил вазн чемпиони Александр Волкановски жой олган бўлса, кучли учликка ўрта вазн чемпиони Исраэль Адесанья якун ясаб берган.
Енгил вазн чемпиони Алжэмейн Стерлинг бир поғона кўтарилиб, 8-ўринга жойлашди. Жон Жонс ва Дейвисон Фигейредо ҳам ўтган ойдаги ўринларига нисбатан бир поғонага юқорилашган. Гловер Тейшейрадан чемпионлик камарини тортиб олган Иржи Прохазка 11-поғонага кўтарилди. Гловернинг ўзи эса аксинча 7 поғонага пастлаб, 15-ўринга тушиб кетди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар