UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

26 май 18:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC`да допинг тестларни бекор қилиш таклиф этилди

2015 йили UFC антидопинг сиёсатида жиддий ўзгаришлар бўлиб, USADA (АҚШ антидопинг агентлиги) билан ҳамкорлик бошланган эди.

Бу спортчиларнинг ташқи кўриниши ва жароҳатларга мойиллигига таъсир кўрсатди. UFC шарҳловчиси Жо Роган эса бу борадаги қатъий курашни танқид қилди.

"USADA келганидан сўнг, ҳамма нарса ўзгарди. Жангчиларнинг танаси гўёки "эриб кетди". Улар мутлақо бошқача кўринишга эга бўлди. Алистар Оверим — энг яхши мисол. У Брок Леснарга қарши жанг қилганда шунчалик кучли эдики, ўша у пайтда у стероидлар билан тўла эди. Вазн ўлчашдаги суратларда ҳам бу кўринганди. Ўша куни у Брокни йўқ қилиб юборди.

Кейин унга нисбатан ҳақиқий тестлар ўтказилди ва у оддий инсонга айланди. Энди у аввалгидек эмасди. Уруш машинаси эмасди. Мен шундай Оверимни яна кўришни истардим. Бу жуда ҳам зўр бўларди. Ҳа, менга қизиқарли жанглар керак. Мен оғир вазн тоифасидаги зерикарли семиз жангчиларни кўришни истамайман. Алистарни қайтаринглар! Ҳаммасини яна препаратларга ўтказинглар", — деди Роган ўз подкастининг навбатдаги сонида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг