UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Дана Уайт: "Йен Гэррида Махачев билан жанг қилиш имконияти бошқа ҳеч қачон бўлмайди" 0 13:14Жошуанинг менежери жангни ташкил этиш кечикаётгани учун Яқин Шарқ ташкилотчиларини айблади 0 12:47Марадона "Худонинг қўли" билан гол урган тўп аукционда дахшатли суммага сотилди 0 12:20Уч спортчимиз Kazakhstan Junior Golf Invitational 2026 турнирида ғолиб ва совриндор бўлди 0 11:56Мераб Двалишвили ММА тарихидаги энг буюк жангчини айтди 0 11:29Макс Холлоуэй Ислам Махачевга қарши чемпионлик жанги учун тайёр! 0 11:01Мареска "Сити"нинг 18 йиллик рекордини янгилади 0 10:37Нурмагомедов UFC`даги икки асосий мақсадини маълум қилди 0 10:13Бугун Полина Кудерметова US Open 2026 турниридаги иштирокини бошлайди 0 09:44Расман! Рақамланган UFC 334 ва UFC 335 турнирлари тасдиқланди 0 09:18Ҳусанов "Борнмут"га қарши ўйинда неча баллга лойиқ кўрилди? 0 08:52UFC Fight Night 285 турнири жангчиларининг гонорарлари маълум - энг кўпи "Рицар"да! 0 08:28PFL турнирининг барча натижалари: "Киборг" Виейрага қарши, Рабаданов Ридерни нокаутга учратди 0 08:04Ўзбекистон — аралаш жамоавий баҳсларда Жаҳон чемпионати совриндори! 0 07:37Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"ни тор-мор этди 0

20 авг 14:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFCдаги янги жангчимиз Саидёқуб Қахрамоновнинг рақиби жангдан олдин нималар деди?

Саидёқуб Қахрамонов UFC билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Cаидёқубнинг бўлажак рақиби Тревин Жонс яқинлашиб келаётган жанг ва ҳамюртимиз ҳақида гапириб ўтди.

"Бу жуда қийин бўлди. Мен жанг қилишим лозим эди. Охирги сонияларда рақиблар алмашиб кетди. Менинг мақсадим жанг қилиш, UFC таркибидаман деб кўнгилхушликлар қилиб юриш эмас. Мен дивизионнинг энг кучли жангчиси билан курашишга ҳам тайёрман. 

Олдинги рақибим жангдан олингандан сўнг, менга олтита жангчининг номини айтишди. Охири, ушбу рақиб билан (Саидёқуб Қахрамонов) келишувга эришилди, қолган жангчилар эса таклифни рад этишди.

Менинг жамоам жуда ажойиб. Бизда исталган рақибни енгиш учун етарли имкониятлар бор. Янги рақибга қарши ҳам эътиборни бир жойга жамлаган ҳолда жанг қиламан. Оилам ва яқинларим билан анчадан бери шу ердамиз. Бор эътибор шу жангимга қаратилган. Ишонаманки, ғалаба қозонамиз. 

Янги рақибим (Саидёқуб Қахрамонов) ҳақида жуда кўп қизиқганим ҳам йўқ. Йигитлар, менга жанг керак дедим. Албатта, жамоамдагилар у ҳақида ўрганим чиқишди ва бўлажак тактикамга бир қанча ўзгартиришлар киритилди. Энди октагонга чиқиш ва натижа кўрсатиш қолди.

Ғалаба қозониш ёки томошабоп жанг? Ғалаба қозониш ҳар доим ёқимли. Мен 6 та мағлуб бўлган жангларимнинг 5 тасида ҳакамларнинг бўлинган қарори (split decision) эвазига мағлуб бўлганман. Ўша жангларда мен айнан ўзимни яхши томондан кўрсатиш учун ҳаракат қилганман. Шахсан ўзим ўша бешта жангни мағлубият сифатида кўрмайман. Мен бор-йўғи бир марта мағлуб бўлганман", -дейди Тревин Жонс.

Эслатиб ўтамиз, Тревин Жонс ва Саидёқуб Қахрамонов ўртасидаги жанг 23 август куни эрта тонгда ўтказилади.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
20 авг 19:05:53
Mironsho Jabborov
Бехзоджан Раджабов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хамюртимиз дейсизлар? Бу бола узи ким? Маълумотлар борми? 1хBet да у болани ватани США ёзилган УЗБ эмас
Unchalik mashxur bolmagan luboy sohadagi odamni wikipediasi googledayam yaxshi yozilmagan boladi anniq narsa topish qiyin. Man kordim Uzblik deyilgan. Janglarida kiyimlarida ham uzbni bayrogi bor.
   
20 авг 19:03:20
Mironsho Jabborov
Saidyoqub Qahramonov 2018yilda PFL promotionida Khabibni jiyani Umar Nurmagomedov bn jang qilgan ekan
   
20 авг 16:27:50
WORKOUT
Бехзоджан Раджабов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хамюртимиз дейсизлар? Бу бола узи ким? Маълумотлар борми? 1хBet да у болани ватани США ёзилган УЗБ эмас
Green Card yurip Amerika fuqoroligini olgan bo'lsa kerak barbir O'zbekistonlikda bayrog'imizni ko'tarib chiqyaptiku
   
20 авг 16:09:48
Бехзоджан Раджабов
Хамюртимиз дейсизлар? Бу бола узи ким? Маълумотлар борми? 1хBet да у болани ватани США ёзилган УЗБ эмас
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг