UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0 08:34А Серия. "Интер" 4 та гол уриб ҳам ғалаба қозона олмади 0 08:03Гукеш: "Бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ!" 0 07:32Жавоҳир Синдаров: "Менда имконият бор!" 0 07:01Диллиан Деонтейга қарши жанг қилишга тайёр. Бу таклиф Жалоловга берилганди 0 19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0

27 сен 10:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC`га ўтган нидерландиялик "Рицар"га дебют жанг берилди

Ўрта ва яримоғир вазн тоифаларида собиқ ONE Championship чемпиони Ренье де Риддер дунёнинг энг кучли лигасига ўтди.

Нидерландиялик "Рицар" UFC билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Унинг дебют жанги 9 ноябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган UFC Fight Night 247 турнири доирасида америкалик Жеральд Мершартга қарши ўтказилади.

Маълумот учун, 34 ёшли Ренье де Риддер Осиё лигасида 7 та жангда ғалаба қозонган. Аммо кейинчалик россиялик Анатолий Малихинга қарши жанг ўтказиб, ҳар икки камарини бой бериб қўйганди. Малихин Риддерни техник нокаутга учратган эди. Шу йилнинг июль ойида у Абу-Дабида ўтган UAE Warriors 51 турнирида октагонга муваффақиятли тарзда қайтиб, биринчи раундда Магомедмурад Хасаевни техник нокаут эвазига мағлуб этганди.

Америкалик 36 ёшли Жеральд Мершарт эса муддатидан олдин қозонилган иккита ғалабали серия билан келмоқда. У Брайан Барберена ва Эдмен Шахбазянни таслим этган. Ҳозирда Жеральд ўрта вазн тоифаси рейтингининг Топ-15 талигига кирмаган. Жеральд ўз вақтида ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадовни мағлубиятга учратган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг