08 июл 20:00
Янгиликлар
Теннис
Уимблдон. 15 ёшли Гоффнинг Лондондаги эртаги якунланди
Сайёрамизнинг еттинчи ракеткаси Симона Халеп Лондонда давом этаётган Уимблдон турнирининг чорак финалига йўл олди.
Руминиялик теннисчи тўртинчи давра учрашувида мусобақа кашфиётига айланган америкалик 15 ёшли Кори Гоффни тўхтатишга эришди. WTA рейтингида 313-ўринни эгаллаб турган Гофф саралаш баҳсларидан юришини бошлаб, асосий тўрда етакчи теннисчиларни мағлуб этишнинг уддасидан чиққанди.
Халеп 1 соату 15 дақиқа давом этган учрашувда ўзидан 12 ёшга кичик бўлган Гоффни 6/3, 6/3 ҳисобида таслим этди. Бу теннисчиларнинг ўзаро илк учрашуви эди. Энди Симона Wimbledon турнирининг чорак финалида хитойлик Чжан Шуайга қарши кортга чиқади. Кори эса келаси ҳафта эълон қилинадиган рейтингда яхшигина кўтарилиб олади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар