UZ

Сўнгги янгиликлар

08:33Деонтей Уайлдер шу йил енгилмас жаҳон чемпиони билан жанг қилиши мумкин 0 08:02Терма жамоамиз Марокашга мағлуб бўлди 0 19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0

10 июл 14:47
Янгиликлар

Теннис

Уимблдон. 16 ёшли Мирра Андрееванинг юриши давом этади

Дунё рейтингида 102-поғонадан жой олган Мирра Андреева барчани ажаблантиришда давом этмоқда.

Россиялик 16 ёшли иқтидор эгаси Уимблдон турнирининг 1/8 финал иштирокчисига айланди. У учинчи давра учрашувида WTA рейтингида 23-ўринни эгаллаб турган ватандоши Анастасия Потаповани 6/2, 7/5 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Россияликларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб мувозанати тикланди - 1:1. Тўқсон олти дақиқа давом этган баҳсда иккала теннисчи ҳам эйс зарбасини амалга ошира олмади. Қўшхатолар Потповада кўпроқ бўлди - 4 га 1. Мирра 6, Настя эса 3 та брейк қайд этди. 

Андреева фаолиятида илк бор "Катта Дубулға" турнирларининг иккинчи ҳафтасида ўйнайди. У "Ролан Гаррос" турнирининг учинчи даврасига қадар етиб борган эди. Бироздан сўнг Мирра Андреева 1/8 финал учрашувида америкалик Мэдисон Кизга қарши кортга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг