UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0

11 июл 12:14
Янгиликлар

Теннис

Уимблдон. Дунёнинг биринчи ракеткаси финалга чиқа олмади

Лондон шаҳрида давом этаётган теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон турнирининг аёллар ўртасидаги баҳсларида финалчилар аниқланди.

Кутилмаганда дунёнинг биринчи ракеткаси Арина Соболенко 1/2 финалда WTA рейтингида 12-ўринни эгаллаб турган америкалик Аманда Анисимовага уч сет натижасига кўра имкониятни бой бериб қўйди - 4/6, 6/4, 4/6.

Асли келиб чиқиши россиялик бўлган Аманда Арина Соболенко учун ноқулай рақиб бўлиб қолмоқда. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида Анисимова 6:3 ҳисобида олдинда бормоқда. 

Икки соату 38 дақиқа давом этган баҳсда Соболенко 6, Анисимова 2 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Амандада кўпроқ - 5 га 4. Брейклар бўйича устунлик ҳам америкалик теннисчи томонида бўлди - 4 га 3. 23 ёшли Анисимова фаолиятида илк бор "Катта Дубулға" турнири финалига чиқди. Энди у бош соврин учун польшалик Ига Свёнтекка қарши баҳс олиб боради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг