UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21“Барселона” Левандовски кетганидан сўнг ҳужумчи масаласида кутилмаган ечим топди 0 15:57Европанинг энг яхши аёл жангчиси UFC’да дебют қилади 0 15:30Умар Нурмагомедов: "Хабибнинг укаси бўлиб туғилганим менинг айбим эмас" 0 15:26“Лугано” ихтиёрига етиб борган Беҳруз Каримов фотосессияда иштирок этди + ФОТО 0 15:06Формула-1. Ландо Норрис — Нидерландия Гран-приси ғолиби! 0 14:38"Барселона"нинг асосий футболчиси мавсумнинг биринчи расмий ўйинида жароҳат олди 0 14:15"Фақат у мени ожиз ҳис қилдирган" — UFC афсонаси Хабибга қарши жанг ҳақида 0 13:42Дана Уайт: "Йен Гэррида Махачев билан жанг қилиш имконияти бошқа ҳеч қачон бўлмайди" 0 13:14Жошуанинг менежери жангни ташкил этиш кечикаётгани учун Яқин Шарқ ташкилотчиларини айблади 0 12:47Марадона "Худонинг қўли" билан гол урган тўп аукционда дахшатли суммага сотилди 0 12:20Уч спортчимиз Kazakhstan Junior Golf Invitational 2026 турнирида ғолиб ва совриндор бўлди 0 11:56Мераб Двалишвили ММА тарихидаги энг буюк жангчини айтди 0 11:29Макс Холлоуэй Ислам Махачевга қарши чемпионлик жанги учун тайёр! 0 11:01Мареска "Сити"нинг 18 йиллик рекордини янгилади 0 10:37Нурмагомедов UFC`даги икки асосий мақсадини маълум қилди 0

24 авг 15:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Умар Нурмагомедов: "Хабибнинг укаси бўлиб туғилганим менинг айбим эмас"

Ўта енгил вазнда UFC чемпионлик камари учун собиқ даъвогар Умар Нурмагомедов Хабиб Нурмагомедов билан қариндошлиги унинг аралаш яккакурашдаги йўлини осонлаштиргани ҳақидаги гапларга муносабат билдирди.

"Одамлар орасида шундай гап борки, менга ҳамма нарса тайёр келяпти, мен бошқа жангчилар босиб ўтадиган оғир йўлни босиб ўтмадим ва ҳоказо. Бунда менинг айбим йўқ. Хабиб Нурмагомедовнинг укаси бўлиб туғилганим менинг айбим эмас.

Мабодо, бошқа фамилиям бўлганида, мени UFC`га қабул қилмасликлари мумкинмиди? Ҳа, бўлиши мумкин. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Агар шундай акам бўлмаганида, умуман бу спорт билан шуғулланган бўлармидим? Бу ҳам савол. Агар мен ўрнак оладиган акам жарроҳ бўлганида, балки бу соҳа менга ёқиб қолармиди? Гарчи жарроҳ бўлиш ҳам осон иш эмас.

Шунинг учун ҳамма нарса бўлиши мумкин эди. Лекин бугунги кунда мен шу ердаман, шу йўлдан кетяпман ва UFC чемпиони бўлишни хоҳлайман. Агар кимдир мени муносиб эмас, у даражадаги жангчи эмас деб ҳисобласа, бу унинг фикри - шундай ўйлашга тўлиқ ҳаққи бор. Менда бирор нарсани исботлаш истаги йўқ", - деди россиялик жангчи RED Corner MMA нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Умар Нурмагомедов келаётган дам олиш куни Шанхайда бўлиб ўтадиган UFC Fight Night 286 турнирининг асосий жангида хитойлик Сонг Ядонгга қарши октагонга кўтарилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг