UZ

Сўнгги янгиликлар

14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0

03 фев 08:11
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш, Енгил атлетика, Тадбирлар

Умид Аҳмаджонов Андижон олимпия захиралари коллежи фаолиятидан норози бўлди

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг Андижонга сафари давом этмоқда.

Куннинг муҳим ташрифларидан бири Андижон олимпия захиралари коллежига бўлди. Бу ерда Аҳмаджонов ёш спортчилар билан мулоқот қилди. Уларнинг муаммолари, ўқув жараёнида йўл қўйилаётган камчиликлар тингланди.

Умуман олганда, МОҚ раҳбарияти томонидан танқидий муносабат билдирилди. 

"Коллежга қабул қилиш квоталари, ўқувчилар сони масаласида хатоликларга йўл қўйилган. Масалан, хар йили спорт мактабига 100 нафар, коллежга 100 нафар ўқувчи қабул қилинар экан. Бу умумий ҳисобда 200 нафар ёш спортчи дегани. Ушбу 200 кишилик квота 29 ҳил спорт йўналишига тақсимланган. Ажабланарлиси, волейбол учун қабул қилиш квотаси уч нафарни ташкил қилар экан. Уч нафар ўқувчи билан қандай қилиб волейболни ривожлантиришимиз мумкин? 


Биз нима учун жамоавий спорт турларида оқсаймиз деб дод соламиз. Олимпия захиралари коллежларида қабул шу тарзда бўладиган бўлса, мана шундай муносабатни кўрадиган бўлсак, қандай қилиб спортнинг бу турини ривожлантирамиз? Бирорта жамоавий спорт турида ўқувчилар тўлиқ жамоа шаклида қабул қилинмаган. Нафақат волейбол, балки, баскетболда битта гуруҳда уч нафар, гандболда уч нафар, футбол олти ёки етти нафар ўқувчи бор. Ваҳоланки, футболни бир жамоада 11 киши ўйнайди", - деди Умид Аҳмаджонов.

Шу сабабли, коллежга ўқишга қабул қилиш механизми қайта кўриб чиқилиши кераклиги таъкидланди. Энди Олимпия захиралари коллежлари Миллий олимпия қўмитаси назоратига ўтгач, бу жиҳатларга албатта эътибор қаратилади. 

Ундан ташқари, коллежга кириб, маълум бир спорт турида муваффақиятга эриша олмаётган ўқувчиларни "Нима учун коллежда мажбуран ушлаб туришимиз керак? Ундан кўра вилоятнинг энг иқтидорли спортчилари бу ерда таҳсил олса бўлмайдими" деган фикрни ўртага ташлади Аҳмаджонов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг