UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0 20:42Ўзбекистон Осиё ўйинларида энг кўп боксчи билан ярим финалга йўл олди 0

12 сен 15:51
Янгиликлар

Теннис

US Open финали учун ПРЕВЬЮ

Бугун АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида қизиқарли ва муросасиз ўтган US Open мусобақасининг аёллар ўртасидаги финал баҳсида Виктория Азаренко ва Наоми Осака кортга чиқишади.

Аслида ҳар икки теннисчи икки ҳафта аввал “Western & Southern Open”нинг финалида баҳс олиб бориши лозим эди. Аммо Осака финалда ўйнашдан бош тортгани сабабли баҳс бекор бўлганди, энди мухлислар бу финални АҚШ Очиқ чемпионатида кўришлари мумкин.

Наоми Осаканинг финалга қадар босиб ўтган йўли:

Биринчи давра: Наоми Осака — Мисаки Дои 6/2, 5/7, 6/2

Иккинчи давра: Наоми Осака — Камила Жоржи 6/1, 6/2

Учинчи давра: Наоми Осака — Марта Костюк 6/3, 6/7(4), 6/2

Тўртинчи давра: Наоми Осака — Анетт Контавейт 6/3, 6/4

Чорак финал: Наоми Осака — Шелби Рожерс 6/3, 6/4

Ярим финал: Наоми Осака — Женнифер Бреди 7/6(1), 3/6, 6/3.

Наоми ҳозирча ўнта баҳсда мағлуб бўлмади. У биринчи зарбаларининг 81% да ғалаба қозонган. Ўзининг геймларини 93%да ғалабага эришган.

Виктория Азаренконинг финалга қадар босиб ўтган йўли:

Биринчи давра:Виктория Азаренко — Барбара Хаас — 6/1, 6/2

Иккинчи давра: Виктория Азаренко — Арина Соболенко — 6/1, 6/3

Учинчи давра: Виктория Азаренко — Ига Свёнтек — 6/2, 6/2

Тўртинчи давра: Виктория Азаренко — Каролина Мухова — 5/7, 6/1, 6/4

Чорак финал: Виктория Азаренко — Элизе Мертенс — 6/1, 6/0

Ярим финал: Виктория Азаренко — Серена Уильямс — 1/6, 6/3, 6/3

Азаренко ҳам Осакага ўхшаб охирги ўнта учрашувда мағлуб бўлмади.

Умумий ҳисобда теннисчилар ўзаро уч марта баҳс олиб боришган. Учта учрашувдан 2 тасида японияликнинг қўли баланд келган. Битта баҳсда эса Виктория зафар қучган.

Осака «Катта дубулға» турнирларининг чорак финалига етиб борган тақдирда, доим чемпионликни қўлга киритган. Азаренко эса фаолияти давомида тўрт марта «Улкан тож» мусобақаларининг финалига етиб борган ва икки марта ғалаба қозонган ва иккитасида мағлуб бўлган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг