UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

05 сен 17:42
Янгиликлар

Теннис

US Open турниридан кейин дунёнинг иккинчи ракеткаси ўзгаради

Якуни сари яқинлашаётган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи US Open турниридан кейин ATP рейтингида бир нечта ўзгаришлар бўлади.

Хусусан, дунёнинг тўртинчи ракеткаси Александр Зверев АҚШ Очиқ чемпионатидан сўнг рейтингнинг иккинчи поғонасига кўтарилиб олади. Нью-Йоркдаги турнирда германиялик теннисчи 1/4 финалга етиб келди. 

Ушбу натижа эвазига у испаниялик Карлос Алькараз ва Новак Жоковични ортда қолдириб, дунёниннг иккинчи ракеткасига айланиб олади. Бу икки теннисчи мос равишда иккинчи ва учинчи босқичларда рақибларига ютқазиб, ўз иштирокларини тўхтатишган эди. 

Шу кунгача иккинчи ракетка бўлиш имкониятни Даниил Медведевда ҳам бор эди. Аммо у 1/4 финалда сайёрамизнинг биринчи рақамли теннисчиси Янник Синнерга ютқазиб, бу имкониятдан маҳрум бўлди. Зверев 2022 йилнинг июнь ойида илк бор рейтингнинг иккинчи поғонасига кўтарилганди. Бу унинг шахсий рекорди ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг