04 июн 14:41
Янгиликлар
Бокс/ММА
Усик - Дюбуа жанги бошқа кунга кўчирилди
Боксчи Александр Усикнинг менежери Александр Красюкнинг айтишига кўра, Даниэль Дюбуага қарши жанг санаси ўзгарган.
Унга кўра, жанг 26 август куни Вроцлавда бўлиб ўтади.
"Вроцлав - кўплаб украиналиклар учун яхши манзил. Ўша куни жанг бўладиган стадионга эса 24 минг мухлис сиғади. Жанг санасини 12 августдан 26 августга сурдик, чунки Украинанинг мустақиллик куни - Дюбуа билан жанг ўтказиш учун идеал вақт. Бундай паллани қўлдан чиқариб бўлмасди", - деди Александр Красюк.
Қайд этиш керак, Украианада мустақиллик байрами менежер айтганидек, 26 августда эмас, балки 24 август куни нишонланади.
Ҳавола :
Манба : TVP Sport
Фикрлар