UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0

03 май 14:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Усик — Дюбуа реванши. 24 соат ичида чипталарнинг ярмидан кўпи сотиб бўлинди

Супероғир вазн тоифасида WBC, WBA ва WBO камарлари эгаси бўлган украиналик Александр Усик IBF камари соҳиби, британиялик Даниэль Дюбуа билан жанг қилади.

Мазкур реванш 19 июль куни Лондондаги "Уэмбли" стадионида ўтказилади.

Жанг расман эълон қилингач, чипталар сотувга чиқарилди ва катта қизиқишга сабаб бўлди. vRINGe нашри маълум қилишича, илк 24 соат ичида 60 мингта чипта сотилган.

Маълумот учун, "Уэмбли" расмий сиғими 90 минг томошабин бўлиб, зарурат туғилганда бу рақам яна бир неча мингга оширилиши мумкин.

Боксчилар ўртасидаги дастлабки жанг 2023 йилнинг августда Польшада бўлиб ўтган ва Усикнинг 9-раундда техник нокаутли ғалабаси билан якунланган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг