UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

13 май 13:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Усик Энди Руис билан жанг қилишдан бош тортди

WBО президенти нима учун Усик собиқ чемпион билан жанг қилмаганини Эдди Хирндан сўрашни маслаҳат берди.

Украиналик оғир вазн тоифасидаги боксчи Александр Усикнинг навбатдаги жанги атрофида гап-сўзлар кучайиб бормоқда.

У Энтони Жошуа ва Тайсон Фьюри ўртасидаги жангни мувофиқлаштириш тўғрисидаги янгиликларни кутмоқда. Усик Жошуага тегишли WBО камарига даъвогар, аммо Британия жамоаси Фьюри билан курашишга бел боғлаган ва Усик Жо Жойс билан тўқнаш келади.

Журналист Стив Ким ўзининг Twitter`ида Усикнинг менежери Эгис Климас билан Жаҳон бокс ташкилоти (WBО) ва Matchroom промуотерлик компаниясини коррупцияда айблаган суҳбати ҳақида гапирди.

“Мен Килимас билан гаплашдим. У WBО унга Жошуа икки йилдан буён мажбурий ариза бераётган Усик билан ҳеч қачон учрашмаслигини тушунтирганини айтди. "Мен Мatchroom бизнес ҳомийлигида эканлигини билмасдим", - деди Климас.

Ушбу вазндаги ҳамма Фьюри ва Жошуа ўртасидаги курашда вазиятнинг ривожланаишини кутмоқда. Аммо Климас ва унинг боксчиси кутишдан чарчагани аниқ. Климас барча иштирокчилар ушбу коррупциявий вазиятни яратганини айтди”,-деб ёзди журналист.

WBО президенти Пако Валькарсел мазкур коррупция айбловларига жавоб берди, улар ижтимоий тармоқда Стив Кимга жавоб қайтаришди.

"Кечирасиз, лекин буни айтишим керак. Хеч ким Александр Усикни четга чиқишга мажбурламаяпти. У Энди Руис билан жанг учун мажбурий даъвогар эди, лекин чемпионим Усик бу жангдан нега узоқлашганини мендан сўраманг. Эдди Хирндан сўранг", - деб ёзади Валькарсел Twitter`ида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг