UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0

03 сен 16:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Усик Жошуанинг "фуқаролар уруши" ҳақидаги танқидларга жавоб берди

Супер оғир вазнда WВА, WВО, IBO ва IBF чемпиони Александр Усик реванш жангида Энтони Жошуани мағлуб этганидан сўнг британиялик боксчи Украинада “фуқаролар уруши” борлигини айтган эди.

Усик бу сўзларга эътибор бермаслигини, чунки Жошуа уларни мағлуб бўлгани учун айтганини таъкидлади. 

Аввалроқ, Энтони Усикдан уруш туфайли Украинани тарк этган оиласи ҳақида гапирган эди.

"Жошуа буни мағлуб бўлгани учун айтган. Балки у бироз бошқача гапиргандир. Биз уни Саудия Арабистонида кўрганимизда у мендан оилам ҳақида сўради", — деди Усик матбуот анжуманида.


Усик ғалаба қозонганидан кейин Жошуа билан мулоқот қилмаганини айтди.

"Мен у билан гаплашмадим. Унинг жангдан кейинги эмоцияларига эътибор бериш керак эмас. Энтони матбуот анжуманида ҳаммасини айтди. Ҳозир юртимиздаги ички вазият яхши бўлиши биз учун муҳим. Бир-бирингизга ёрдам беринг ва ғалаба йўлида бирлашинг! Бошқаларнинг сўзларига эътибор қилиш керак эмас", — дея қўшимча қилди Усик.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг