UZ

Сўнгги янгиликлар

09:16“Икки марта ўлимдан қолганман”. Германия терма жамоаси ҳужумчиси соғлиғидаги муаммолар ҳақида гапирди 0 08:44Валентина Шевченконинг қачон октагонга қайтиши маълум! 0 08:13Тошкент cузиш бўйича Жаҳон кубогини қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқда 0 07:38Рамазон Темиров UFC'даги энг яхшиларни санади (ВИДЕО) 0 07:12"Галатасарой" Россия термаси футболчисини 25 миллион еврога сотиб олди 0 06:44Мовсар Евлоев чемпионлик жангидан кейин фаолиятини якунлаши мумкин 0 06:16Жаҳон чемпионатининг илк куниёқ 4 та медаль қўлга киритдик. Сирожиддинова - Жаҳон чемпиони! 0 19:12WBC президенти Фьюри — Жошуа жанги ҳақида фикр билдирди 0 18:42Аргентиналик мураббий "Нефтчи"дан кетди 0 18:18Сехудо Хабиб нега ММА тарихидаги энг буюк жангчилар қаторида бўлмаслиги кераклигини тушунтирди 0 17:45"Алекс Перейра оғир вазнда қолади" - мураббий 0 17:17Дастин Порье Махачевнинг Иэн Гэррига қарши жангини баҳолади 0 16:42Мюнхен 2028 йилги Чемпионлар Лигаси финалини қабул қилмоқчи 0 16:20"У ярим оғир вазнда жанг қилиши керак". Хавьер Мендес — Махачевнинг эҳтимолий рақиби ҳақида 0 15:46Турки Ал аш-Шейх Иноуэ - Родригес жангини ташкил қилиш билан шуғулланмоқда 0

01 июн 11:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Усикка қарши реваншга Жошуани ким тайёрлаши маълум

Энтони Жошуанинг Александр Усикга қарши жангга кимнинг қўли остида тайёргарлик кўриши маълум бўлди.

Бу ҳақда ESPN нашри ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.

Жошуа — Усик реванш жанги 23 июль куни, Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган, бироқ жанг ҳали расман эълон қилинганича йўқ.

Жошуа ўтган йили сентябрь ойида Усикка очколар ҳисоби бўйича мағлуб бўлиб, ўз камарларидан мосуво бўлганди. Ўтган йили у АҚШга, Вержил Хантер, Эдди Рейносо, Ронни Шилдс ва Роберт Гарсияларнинг машғулотлар залига борди. Ва якунда Калифорнияда истиқомат қилувчи мураббий — Роберт Гарсия номзодига тўхталди. Роберт Жошуа билан машғулотларни Буюк Британияда олиб боради.

Манбанинг хабарига кўра, Жошуани ҳаваскор пайтидан буён шуғуллантириб келган собиқ бош мураббийи Роберт Маккрекен эндиликда боксчи билан машғулот ўтамайди.

47 ёшли собиқ жаҳон чемпиони Роберт Гарсия аллақачон таниқли мураббийга айланиб улгурган. Роберт шу кунгача 14 нафар жаҳон чемпионини тайёрлаган: Маркос Майдана, Абнер Марес, Хосе Рамирес, Брэндон Риос, Майк Гарсиялар шулар жумласидандир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг