UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12WBC президенти Фьюри — Жошуа жанги ҳақида фикр билдирди 0 18:42Аргентиналик мураббий "Нефтчи"дан кетди 0 18:18Сехудо Хабиб нега ММА тарихидаги энг буюк жангчилар қаторида бўлмаслиги кераклигини тушунтирди 0 17:45"Алекс Перейра оғир вазнда қолади" - мураббий 0 17:17Дастин Порье Махачевнинг Иэн Гэррига қарши жангини баҳолади 0 16:42Мюнхен 2028 йилги Чемпионлар Лигаси финалини қабул қилмоқчи 0 16:20"У ярим оғир вазнда жанг қилиши керак". Хавьер Мендес — Махачевнинг эҳтимолий рақиби ҳақида 0 15:46Турки Ал аш-Шейх Иноуэ - Родригес жангини ташкил қилиш билан шуғулланмоқда 0 15:09Жон Жонс Ислам Махачевни барча даврларнинг энг буюк жангчиси деб тан олишдан бош тортди 0 14:38"Барселона" "Фенербахче" дарвозабонини ижарага олмоқчи 0 14:13Порье Хабиб ва Махачев жанг қилган тақдирда уларнинг қай бири ғолиб бўлишини тахмин қилди 0 13:46Ўзбекистон делегациясининг Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлиги муҳокама қилинди 0 13:21Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олди 0 12:54ЕЧЛ. Раҳмоналиев жамоаси "Хапоэль Бир Шева"га мағлуб бўлди, олдинда жавоб учрашуви бор 0 12:23UFC 332 турнири учун бир қатор юлдузли жанглар эълон қилинди 0

15 июн 10:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Усман Нурмагомедовнинг рақиби, жанг санаси ва манзили маълум

Bellator промоушени томонидан яна бир турнир санаси ва манзили ошкор қилинди.

Унга кўра, Bellator 283 турнири 23 июль куни АҚШнинг Вашингтон штати Такома шаҳрида бўлиб ўтади. Мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган Усман Нурмагомедов ҳам ушбу турнирда ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Усман шу куни америкалик Кристофер Гонсалесга қарши октагонга кўтарилади.

Маълумот учун, 24 ёшли Усман Нурмагомедов ММАдаги фаолияти давомида жами 14 та жанг ўтказган бўлиб, барчасида ғалабага эришган. Россиялик Bellator промоушенида 2020 йилнинг сентябрь ойида дебют қилганди. Ҳисобида 3 та ғалаба бор, 2 та жангда рақибларини муддатидан аввал таслим этган. Усман сўнгги жангини ўтган йилнинг октябрь ойида Bellator 269 турнири доирасида финляндиялик Патрик Пиетелуга қарши ўтказиб, рақибини биринчи раунднинг ўзида бўғиб қўйганди. 

Америкалик 30 ёшли Кристофер Гонсалес эса Bellator промоушенида 2019 йилнинг май ойидан бери жанг ўтказиб келади. Ҳисобида 6 ғалаба ва 1 мағлубият бор. Сўнгги жангини шу йилнинг январь ойида Bellator 273 турнирида ватандоши Саад Авадга қарши ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг