UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0

01 фев 08:49
Янгиликлар

Спорт курашлари

UWW 2022 йилги халқаро мусобақалар тақвимни тасдиқлади

Бирлашган Кураш дунёси (UWW) 2022 йилги рейтинг мусобақаларининг кичик ўзгартириш киритилган тақвимини эълон қилди.

Унга кўра, 4-7 февраль кунлари Италия пойтахти Рим шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган "Маттео Пелликоне" рейтинг турнири коронавируснинг "омикрон" штами сабаб бошқа муддатга кўчирилди. Энди ушбу турнир 22-25 июнь кунлари ўтказилади ва йилнинг учинчи рейтинг мусобақасига айланади. Италия ҳукумати кенг тарқалаётган "омикрон" сабаб турнирни белгиланган муддатда ўтказмасликка қарор қилган. 

Бу йилги мавсумнинг биринчи рейтинг турнири эса 24-27 февраль кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида ташкил этилади. Ушбу "Яшар Догу" мусобақасида эркин ва юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоалари ҳам қатнашади. 

Йилнинг иккинчи рейтинг турнири 2-5 июнь кунлари Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган. Рейтинг сериясига кирувчи халқаро турнирларни 14-17 июль кунлари Тунис турнири якунлаб беради. 

Таъкидлаш жоиз, рейтинг очколарни ҳисоблаш тизимида ҳам кичик ўзгаришлар кузатилди. Баллар одатдагидек Олимпиада, жаҳон ва қитъавий чемпионатлар, рейтинг турнирларидаги иштирок учун тақдим этилади. Янги ўзгариш бўйича энди барча турнирлар эмас, аксинча курашчиларнинг йил давомида ўтказиладиган турнирлардаги энг яхши тўртта натижа очколари ҳисобланади. 

Шунингдек, энди қуръа жараёнида аввалгидек тўрт нафар эмас, рейтинги юқори саккиз курашчи турнир сеткаси етакчилари сифатида қўйилади. Йил якунида рейтинг очколари ҳисобланиб, ҳар бир вазн тоифасининг энг яхшилари эълон қилинади ва пул мукофоти тақдим этилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг