UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

22 сен 10:17
Янгиликлар

Спорт курашлари

UWW Бюроси якунларида катта ўзгариш кузатилмади

Онлайн-режимда Бирлашган Кураш дунёси (UWW) Бюросининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда «Tokyo-202One» рейтинг турнирлари ҳамда Бюронинг кейинги йиғилиши қачон ўтказилиши маълум қилинди. Шу икки янгиликдан ташқари қолган масалалар бўйича қабул қилинган қарорлар ўзгаришсиз, яъни ўз кучида қолди. Аввал эълон қилинганидек, ёшлар ва катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига декабрь ойида Сербия пойтахти Белград шаҳри мезбонлик қилади. Бу икки нуфузли мусобақа UWW тақвимидан жой олган. Эпидемиологик вазият тақозо қилса, ҳар икки жаҳон чемпионати декабрь ойида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шу йил ўтказилиши режалаштирилган барча қитъа чемпионатлари, шунингдек, U-23 жаҳон чемпионати бекор қилинган эди. Бирлашган Кураш дунёси Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғлиши 5 октябрь куни бўлиб ўтади. Ҳафта давомида эса барча аъзо ассоциация ва федерацияларга жаҳон чемпионатига таклифнома жўнатилади. Таклиф жавобига қараб дунё мамлакатларининг ҳар икки мусобақага қизиқиши баҳоланади. 

"Насиб қилса, декабрь ойида барчамиз Белградда соғ-саломат кўришиб, ёшлар ва катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларини муваффақиятли тарзда ўтказамиз. Албатта, осон бўлмайди, лекин биз ташкилотчилар билан бирга рестартдаги ҳар икки мусобақани хавфсиз тарзда ўтказиш учун барча чора-тадбирларни амалга оширамиз. Ўйлайманки, эпидемиологик вазият режаларимизни ўзгартириб юбормайди", — деди UWW вице-президенти Михаил Мамиашвили.

Бундан ташқари, онлайн тарзда ўтказилган йиғилишда Олимпиада-2021 рейтинг турнирлари ҳам тасдиқланди. Рейтинг мусобақалари ҳам худди Токио Олимпиадаси сингари бир йилга кечиктирилган ҳамда улар тақдим этиладиган рейтинг очколари билан Олимпия турниридаги курашчиларнинг қуръа жойлашувига таъсир ўтказади. 

- 2019 йилги катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати

- 2020 йилги Рим (Италия) рейтинг турнири

- 2020 йилги катталар ўртасидаги қитъа чемпионати*

- Бу йил катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этмаган Хитой, КХДР ва Туркманистон учун 2021 йилги катталар ўртасидаги Осиё чемпионати

- 2021 йилги катталар ўртасидаги Океания чемпионати

- 2021 йилнинг ёзида ўтказиладиган Польшадаги Циолковский (эркин кураш), Питлясинский (юнон-рим кураши) ҳамда Poland Open (аёллар кураши) халқаро турнирлари.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг