UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

07 ноя 18:00
Янгиликлар

Спорт курашлари

UWW жаҳон чемпионати бўйича қарорни яна кечиктирди

Бирлашган Кураш дунёси (UWW) яна бир бор жаҳон чемпионати масаласидаги қарорини кечиктиришга мажбур бўлди.

Бир муддат аввал UWW расмийлари 6 ноябрь кунига белгиланган Ижроқўм йиғилишида 12-20 декабрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган жаҳон чемпионати бўйича якуний қарорини эълон қилинишини айтишганди.

Шу кунларда Сербиянинг Нови-Сад шаҳрида жанговор самбо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақа ташкилотчилари пандемия билан боғлиқ муаммоларга дуч келишмаяпти. 

Гап шундаки, UWW талаб даражасида давлатлар йиғилмаслигидан хавфсирамоқда. Ҳозирги ҳолатда Сербияга бориш бўйича кафолат берган мамлакат терма жамоалари кутилганидан камроқ. АҚШ, Япония, Куба, сўнгги жаҳон чемпионати мезбони Қозоғистон каби давлатлар жаҳон чемпионатига келмасликларини расман эълон қилиб бўлишди. 

UWW вице-президенти Михаил Мамиашвилининг айтишича, бугунги кун ҳолатига кўра, 60 дан зиёд давлатлар ўз курашчиларини Белградга юборишга розилик беришган. 

UWW Ижроқўмининг навбатдаги йиғилиши 12 ноябрь куни бўлиб ўтади. Шу куни расман жаҳон чемпионатининг ўтказиш ёки ўтказмаслик бўйича қарор эълон қилинади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг