UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

12 июн 20:09
Янгиликлар

Спорт курашлари

UWW онлайн-конференция ўтказди, унда Жаҳон чемпионати масаласи кўрилди

Бирлашган кураш дунёси (UWW)нинг навбатдаги онлайн-конференцияси бўлиб ўтди.

Унда асосан йил сўнггига қадар жаҳон чемпионати ва бошқа мусобақаларни ўтказиш имкониятлари муҳокама қилинди. Токио Олимпиадасининг 2021 йилга қолдирилиши натижасида дунё спорт курашлари оммасида табиий савол туғилди: нима учун шу йилнинг ўзида жаҳон чемпионатини ўтказиш мумкин эмас? 

Видеоонлайн-конференцияда UWW раҳбарияти айни мана шу саволни кўриб чиқди. Конференцияга UWW президенти Ненад Лалович бошчилик қилди. Жаҳон чемпионати масаласи муҳокамага қўйилди. Лекин ҳамманинг фикри ҳам бир жойдан чиқмади. 

Масалан, Россия спорт курашлари Федерацияси президенти Михаил Мамиашвили йил сўнггига қадар жаҳон чемпионатини ўтказиш тарафдори бўлди. Аммо, Мамиашвилининг фикри бошқалар томонидан қўллаб-қувватланмади. Унинг сўзларига айниқса Эрон федерацияси вакили Алиакбар Доданге жиддий тарзда қарши чиқди. У жумладан, шундай деди: 

"Айни пайтда бизнинг клубларимиз ёпилган. Ҳеч ким уларнинг қачон очилишини ҳам айта олмайди. Ваҳоланки, ўқув-машғулот йиғинлари, жаҳон чемпионатига ички саралаш мусобақасини ўтказиш керак. Эртами, кеч, бизга шуғулланиш учун рухсат беришади. Лекин биз жаҳон чемпионатига тайёрлана оламизми?"

Эронлик мутахассисни АҚШ спорт курашлари Федерацияси ижрочи директори Рич Бендер ҳам қўллаб-қувватлади. Дунёнинг икки элит кураш давлати қарши чиқаётган экан, жаҳон чемпионатининг бу йил ўтказилишига умид боғламаса ҳам бўлади.  

Онлайн конференция якунида UWW президенти бу йил халқаро мусобақаларни ўтказа олсак, шунинг ўзи кураш олами учун катта муваффақият бўлиши айтди. Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти берган хабар кўра дунёда пандемия билан боғлиқ вазият умумий кўринишда ёмонлашиб бормоқда. Европа секин-аста карантиндан чиқаётган бўлса, Жанубий Америка ва Осиёда вазият ўзининг энг чўққисига чиққан.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг