UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Том Аспиналлни UFC'дан ҳайдаш таклиф қилинди 0 18:45Ямал "Реал" ҳақида айтган гапларидан афсусда эмас 0 18:18Жаҳонгир Зокиров: "Zuffa Boxing"даги асосий рақиблар Иван Дичко ва Энди Круз!" 0 17:50Мария Тимофееванинг Уимблдон иккинчи даврасидаги рақиби маълум бўлди 0 17:23Исроил Мадримов Жарон Эннисни жангга чорлади 0 16:52"Пахтакор" польшалик ҳужумчи билан хайрлашди 0 16:17Фазлиддин Ғоибназаров фаолиятини якунладими? Боксчининг ўзи бунга жавоб берди 0 15:49Нурсултон Рўзибоев футболчиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига муносабат билдирди 0 15:08Mangu 4 турнирининг санаси ниҳоят эълон қилинди 0 14:25ЖЧ-2026`ни тарк этган яна бир мураббий ишдан кетди 0 13:49Раҳимова Уимблдон жуфтлик мусобақасида ҳам иштирок этади. Рақиб маълум! 0 13:14Янгиланган The Ring рейтингида Исроил Мадримов нечанчи ўринда қайд этилди? 0 12:36Хейнига мажбурий даъвогар билан музокара учун 20 кун муҳлат берилди 0 11:53Франция терма жамоаси ЖЧ тарихида рекорд ўрнатди 0 11:22Йен Мачадо Гэрри Махачевни нечанчи раундда "финиш" қилишини айтди 0

27 июн 11:50
Янгиликлар

Шахмат

UzChess Cup. Бугун ғалвир сувдан кўтарилади, уччала гуруҳда ҳам чемпион бўлишимиз мумкин

Айни дақиқаларда пойтахтимизда давом этаётган шахмат бўйича UzChess Cup турнирида сўнгги 9-тур учрашувлари ўтказилмоқда.

Иккинчи бор ташкил этилаётган UzChess Cup турнири Masters, Challengers ва Futures гуруҳларида ўтказилмоқда. Кучлилар жам бўлган Masters гуруҳида чемпионликка яқин турган Нодирбек Абдусатторов айни дақиқаларда ўтказилаётган 9-турда ҳиндистонлик гроссмейстер Рамешбабу Праггнанандҳага қарши оқ доналарда ўйнаяпти. Нодирбек 5,5 очко билан турнир жадвалида якка пешқадамлик қилаётган бўлса, Рамешбабу 4,5 очко жамғарган ҳолда 3-ўринни банд этган. 

Яна бир гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдаров 5 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. У бугун сўнгги турда оқ доналарда эронлик Парҳам Мақсудлу билан ҳисоб-китоб қиляпти. Шамсиддин Воҳидов россиялик жаҳон чемпиони Ян Непомняший, Нодирбек Якуббоев эса венгриялик Ричард Раппортга қарши ўйнамоқда. Ҳиндистонлик Аржун Эргаиси ватандоши Аравиндҳ Читамбарамга қарши баҳс олиб боряпти.   

Challengers гуруҳида 9-турдан сўнг грециялик Николас Теодороу кеча ютқаганига қарамай 5,5 очко билан якка карвонбоши бўлиб турибди. У айни дақиқаларда хитойлик гроссмейстер Ма Кун билан ҳисоб-китоб қилмоқда. Ҳамюртимиз Муҳиддин Мадаминов 5 очко билан 2-ўриндан жой олган ва у ҳозир ўзбек дербисида Жаҳонгир Воҳидовга қарши дона суряпти. Гулруҳбегим Тоҳиржонова америкалик Эндрю Ҳонгга, Муҳаммадзоҳид Суяров украиналик афсона Василий Иванчукка қарши баҳс олиб бормоқда.  

Futures гуруҳида сўнгги тур олдидан исроиллик Евгений Алексеев ва туркманистонлик Сапармират Атабаев 5 очкодан жамғариб, қўшҳокимлик қилишяпти. Кетма-кет мағлубиятлардан кейин ҳамюртимиз Ортиқ Ниғматов 4,5 очко билан 3-ўринга тушиб кетди. Бугун у сўнгги 9-турда айнан пешқадам Евгений Алексеевга қарши оқ доналарда ўйнаяпти. Яна бир гроссмейстеримиз Абдумалик Абдисалимов 2-ўринда бораётган Сапармират Атабаев билан тўқнаш келган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг