UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0

25 сен 15:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Вадим Немков оғир вазн тоифасида PFL чемпионлиги учун октагонга чиқади

Россиялик аралаш яккакураш устаси Вадим Немковга чемпионлик жанги тайинланди.

У 13 декабрь куни Франциянинг Лион шаҳрида ташкил этиладиган PFL турнирида бразилиялик Хенан Феррейрага қарши октагонга чиқади. Ушбу жанг ғолиби оғир вазн тоифасида Лига чемпиони деб эълон қилинади.

Ташкилот вакиллари оқшомнинг асосий воқейлигидан ташқари co-main event тўқнашуви - ярим енгил вазн тоифасида аёллар чемпионлиги учун бразилиялик Крис "Kiborg" Жустино ва Австралия вакиласи Сара Коллинс ўртасидаги жангни ҳам расман эълон қилишди.

Яримоғир вазн тоифасида собиқ Bellator чемпиони Вадим Немков шу кунгача PFLда оғир вазн тоифасида иккита жанг ўтказиб, иккинчи раундда Бруно Каппелоззани техник нокаутга учратди, Тимоти Жонсонни эса биринчи раундда ортидан бўғиб қўйди.

Хенан Феррейра эса 2023 йилда PFL Гран-Приси ғолиби бўлди. Турнирнинг финал жангида Денис Голцовни нокаутга учратди. Шундан сўнг Райан Бейдерни техник нокаут эвазига енгди, Фрэнсис Нганнуга эса нокаут билан ютқазди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг