UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0

12 июн 13:13
Янгиликлар

Бошқалар

Вазирнинг собиқ ўринбосари Паралимпия ассоциациясида иш бошлайди

Теглар :  Паралимпия
Кеча, 11 июнь куни Zoom видеоконференция дастури орқали онлайн тарзда Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясининг навбатдан ташқари Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси Мухторхон Ташходжаев, ассоциация раҳбарияти, аппарат ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар худудий бўлинмалари вакиллари, масъул ходимлар ҳамда мураббийлар иштирок этди.

Йиғилишни Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси Мухторхон Ташходжаев кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг, Ассамблеянинг кун тартибига қўйилган асосий масала – Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясига раис ўринбосари сайлаш жараёни бўлиб ўтди. Иштирокчилар ушбу лавозимга тавсия этилган Мўминжонов Шарифжон Фузаилович номзодини бир овоздан маъқуллашди. Шу тариқа Шарифжон Мўминжонов Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари лавозимига сайланди.

Йиғилишда сўз олганлар Паралимпия ассоциацияси фаолиятига ижобий баҳо бериб, бундан кейин ҳам белгиланган вазифаларни шундай фаоллик билан бажаришда давом этиш кераклигини таъкидладилар. 

Хабарингиз бор, охирги йилларда мамлакатимизда паралимпия спортини янада ривожлантириш ва уни оммалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда. 

Маълумот учун Паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари лавозимига сайланган Шарифжон Мўминжонов  1961 йил Тошкент шаҳрида туғилган.

Олий маълумотли, Тошкент автомобиль йўллари институти ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган.

Узоқ йиллар давомида Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотида турли лавозимларда ишлаган, 2018 йилдан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг